Ўзбекистон янгиликлари

Имом-хатиблар Фатво маркази фаолияти билан танишди

Шу кунларда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида малака ошираётган ўнлаб имом-хатиб ва ноиблар 23 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида марказ фаолияти, унинг бугунги кундаги аҳамияти, Колл-марказида кечаётган иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Шу билан бирга марказ ходимлари меҳмонларга марказга қайси мавзуларда кўпроқ мурожаат тушаётгани, уларнинг долзарблиги ҳақида маълумот берди.
Малака оширувчиларнинг Фатво марказига қилган ташрифи қизиқарли кечди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

657 марта ўқилди

Янгиликлар

Top