Ўзбекистон янгиликлари

"Жўйбори Калон" ислом таълим муассасасида давра суҳбати

Жорий йилнинг 4 март куни  Жўйбори Калон аёл қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўзбек тасаввуфшуноси Исломшунос, Манбашунос, таржимон ҳамда тарих фанлари доктори (PhD) олим Комилжон Раҳимов билан илмий давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида К.Раҳимов “Бухоро обидалари”  ва “Исломда илм-фан ривожи” каби қатор мавзуларда ўз фикрини баён этди. Суҳбат давомида  таълим муассасаси талабалари манбашунослик бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. К.Раҳимов Қуръони Карим оятлари ва мумтоз адабиёт ўртасидаги боғлиқликни А.Навоий, Саъдий  Шерозийнинг байтлари орқали ифодалаб берди. 

Бундан ташқари, ўзлари  томонидан турк,қозоқ ва форс тилларида ёзилган барча асарларнинг  тақдимоти қилинди. Ҳозирги вақтда битирувчи талаба қизларимиз тош босма асарлар устида изланаётган битирув малакавий ишларини кўриб илмий ёндашган ҳолда ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар. Тадбирда сўз олган Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат ишлари бўйича бўлими бошлиғи И.Уста-Алимова, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳ.Ҳалимова, ўқув услубий ва малака ошириш бўлим бошлиғи Н.Раҳимова  ҳамда бошқалар олимнинг бир эмас, бир неча тилни мукаммал билиши ортидан хориждаги бой кутубхоналарда бўлиб, қўлёзмаларни чуқур ўрганиши, уларни тадқиқ этиши, камтарлиги, ўқиб – ўрганишни канда қилмаслигини тадбирда тўпланган талаба қизларга ўрнак қилиб кўрсатдилар.

 

 

 Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат

 ишлари бўйича бўлими бошлиғи И.Уста-Алимова

601 марта ўқилди

Янгиликлар

Top