Ўзбекистон янгиликлари

ТАСС эксклюзив фотохроникаси: Ўзбекистон мусулмонлари Иккинчи жаҳон уруши йилларида

Санкт-Петербургдаги Дин тарихи давлат музейида Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг нодир фотосуратлари сақланмоқда. Булар 1943 йилда ТАСС фотографлари томонидан суратга олинган Тошкент ва Самарқанддаги мусулмонлар йиғинларидан ноёб кадрлардир.

Суратлардан бирида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси асосчиларидан бири, илк муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳам бор.

Шу каби Ўзбекистон тарихига оид архив фотосуратлари “Ўзбекистон маданий мероси Давлат Дин тарихи музейи (Санкт-Петербург) тўпламларида” китоб-альбомидан ўрин олган. @madaniymerosi 

601 марта ўқилди

Янгиликлар

Top