Ўзбекистон янгиликлари

МУРОЖААТЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Шу йил 13 март, чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини эшитди.

Мазкур қабул давомида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, диний таълим, моддий ёрдам, оилавий масалалар каби мурожаатлари тингланди, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

Жумладан, раис ўринбосари мурожаат ва таклифларни тинглаб, уларга маслаҳат ва тавсиялар берди. Шунингдек, моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак кўрсатилди.

Мана шундай самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлди.

Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

309 марта ўқилди

Янгиликлар

Top