Ўзбекистон янгиликлари

Ҳадис бўйича мусобақа ўтказилади

Бугун, 29 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида ҳадис фанидан мусобақа бўлиб ўтади. 

Мусобақа бугун, 29 ноябрь куни соат 14:00 да “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис фанлари”дан институтнинг 2-босқич талабалари ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Мусобақада талабаларнинг муҳаддислар ҳаёти ва ижоди борасидаги билимлари, уларнинг ҳадис айтишлари борасидаги қобилиятлари синовдан ўтказилади. Ушбу тадбир “muslim.uz” портали жамоаси томонидан ёритилиши кўзда тутилган бўлиб, бунда мухлисларимизнинг ҳадис илмига бўлган қизиқишлари ва уларнинг илмларини янада мукаммал қилиш мақсад қилинган. 

“Muslim.uz” жамоаси мусобақани “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этишни режалаштирган.

ЎМИ матбуот хизмати

4730 марта ўқилди

Янгиликлар

Top