Ўзбекистон янгиликлари

Андижонда сийрат кечаси

Кеча “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида сийрат кечаси ўтказилди.

Тадбирни билим юрти мудири М.Алимов кириш сўзи билан очиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат экани ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яшаган даврга бир назар солишлик ила барчанинг кўнглига масрурлик олиб келди, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати тўғрисида кенг маълумот берди.

Тадбир давомида билим юрти мударрис ва талабалари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган шеърлар ва мактубларини ўқиб эшиттирди ҳамда нашидалар куйлашди.

Кечанинг асосий қисмида талабалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати бўйича ўзаро беллашдилар. Ғолиблар ҳомийлар ажратган қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

4960 марта ўқилди

Янгиликлар

Top