Ўзбекистон янгиликлари

Янги масжид очилди: қишлоқ аҳолиси мамнун

Куни кеча Фарғона вилояти Данғара тумани Тангириқул қишлоғида жойлашган “Найманча аҳли мўмин” жоме масдининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакили, вилоят Бош имом-хатиби Т.Эрбўтаев, туман ҳокими С.Аминжонов ва маҳалла намозхонларидан иборат жами 350 га яқин одам қатнашди.

Тадбир Аллоҳнинг каломи тиловати билан бошлнади. Сўзга чиққанлар бу улуғ неъмат учун Яратганга шукрни кўпайтириш лозимлигини бот-бот такрорладилар. Чунки олдинлари намозхонлар 10-15 километр узоқликка бориб жума намозини адо этган бўлсалар, эндиликда шундоққина ўз қишлоқларида, жонажон маҳаллаларида нафақат жума намози, балки беш маҳал намозни жамоат билан адо этишлари мумкин.

Ушбу янги очилган жомени Аллоҳ таоло қишлоқ аҳлига муборак қилсин!   

ЎМИ Матбуот хизмати

3854 марта ўқилди

Янгиликлар

Top