Ўзбекистон янгиликлари

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашади

Афғонистон муаммосига бағишланган ва ушбу давлатда тинчлик ўрнатишни бош мақсад қилган Тошкент конференцияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашади. Бу ҳақда Халқаро симпозиумлар саройида ушбу конференция Матбуот маркази раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев маълум қилди.

Бундан ташқари, давлат раҳбари 26 март куни АҚШ давлат департаменти сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни ЕИ хавфсизлик ва ташқи сиёсат масалалари олий комиссари Федерико Могерини, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ҳамда Покистон ташқи ишлар вазири Хаваж Муҳаммад Асифни қабул қилади.

ЎМИ Матбуот хизмати

2442 марта ўқилди

Янгиликлар

Top