Ўзбекистон янгиликлари

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири билан Фарғонада учрашади

Ўзбекистон ва Қирғизистон 2018 йил 29 мартда Чегараолди вилоятлар раҳбарлари кенгашининг биринчи мажлисини ўтказади. Бу ҳақда kun.uz гашри хабар берди. 

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси маълумотларига кўра, учрашув Фарғона шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегациясига бош вазир Абдулла Арипов, Қирғизистон делегациясига эса Сапар Исоқов бошчилик қилади. 

Биринчи кенгаш мажлисида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. 

ЎМИ Матбуот хизмати

2946 марта ўқилди

Янгиликлар

Top