Ўзбекистон янгиликлари

Шавкат Мирзиёев: раҳбарлар пастда юриши, халққа хизмат қилиши керак

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳри Заргарлик маҳалласида аҳоли билан суҳбатлашди.

Ҳамма жойда ўзим юрганимнинг сабаби – бошқа раҳбарлар ҳам пастда юриши, ҳаётни ўрганиши, оёғи ердан узилмай, халққа хизмат қилиши учун. Жиззахга ҳам вилоятни ривожлантириш, одамларга ҳар томонлама шароит яратиш бўйича кўпдан-кўп режалар билан келдик, деди давлатимиз раҳбари. 

Барча туманларда фойдаланилмаган имкониятларни ишга солиш, Фориш туманида сув омбори қуриш орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, лалми ҳудудларни узумчиликка ихтисослаштириш, “Обод қишлоқ” дастури асосида қишлоқлардаги аҳволни яхшилаш, томорқалардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари ҳақида сўз юритилди.  

Кўряпсизлар, кўп тизимларни ўзгартиряпмиз, одамларга осон бўлиши учун ҳамма чораларни кўряпмиз, деди Шавкат Мирзиёев. Одамлар ҳам ўзи учун ҳаракат қилиши, давлат яратаётган имкониятлардан фойдаланиши керак.

Манба: www.president.uz

742 марта ўқилди

Янгиликлар

Top