Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий айрим конкурс иштирокчиларига имтиёз тақдим этди

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов таклифига кўра айрим конкурс иштирокчиларига имтиёз тақдим этилди.
Бу ҳақда «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018» якуний республика босқичи Ҳакамлар ҳайъати раиси Ҳасанхон Абдулмажидов маълум қилди.
“Усмонхон Алимов иштирокчилар учун таклиф этган имтиёзга кўра, жисмоний имконияти чекланган иштирокчилар аввалги босқичда 1-ўринни ололмаган бўлсалар-да, Каломуллоҳни ёд олгани учун мусобақанинг республика босқичида ҳам қатнашадилар”, - деди Ҳасанхон Абдулмажидов.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2607 марта ўқилди

Янгиликлар

Top