Ўзбекистон янгиликлари

“Демократияни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш экстремизмнинг ўсишига қарши курашда энг яхши восита саналади”, - деди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Вашингтондаги Миллий пресс-клубда “Ўзбекистонда диний эркинликларнинг янги даври” мавзуида ўтган махсус брифингда

“Экстремизм бу сиёсий мухолифат эмас, балки ундан ташқаридаги нарсадир. Шу нуқтаи назардан, менинг тушунишимча, у қонуний ҳаракатлар доирасидаги нарса эмас”, - деди у.


Содиқ Сафоевнинг фикрича, сиёсий мухолифат ва ҳақиқий демократиянинг йўқлиги “кулранг зона” яратилишига олиб келиши мумкин, одамлар ўз норозилигини, ноҳақлик, коррупция ва ҳоказоларга нисбатан қаршилигини ифода этолмаган маҳал экстремизм тарафга юз буради. 

“Муҳими шуки, Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ва нодавлат ташкилотлар халқнинг хоҳиш-иродаси, орзу ва умидларини намоён этишда экстремист, радикал гуруҳларга имкон қолдирмасликлари керак”, дея қўшимча қилди Сафоев.

Манба: kun.uz



2642 марта ўқилди

Янгиликлар

Top