Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Феврал, 2025   |   27 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:44
Қуёш
07:02
Пешин
12:41
Аср
16:26
Шом
18:13
Хуфтон
19:26
Bismillah
26 Феврал, 2025, 27 Шаъбон, 1446

“Қуръон мусобақаси – 2025” кўрик-танлови ўтказилди

26.02.2025   823   1 min.
“Қуръон мусобақаси – 2025” кўрик-танлови ўтказилди

Тошкент ислом институтида “Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Қуръон илмлари кафедраси томонидан Олий маъҳад талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2025” кўрик-танлови ўтказилди.


Тадбирни Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров очиб берди ва иштирокчиларга муваффақият тилади. Сўнгра “Қуръон илмлари” кафедраси мудири, мусобақа ҳакамлар ҳайъати раиси Жаҳонгир қори Неъматов мусобақа шартлари билан таништирди. Иштирокчиларни “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчилари баҳолаб боришди.


Ҳакамлар ҳайъати қўйган баллар асосида чиқарилган якуний хулосага кўра 1-ўринга 4-курс талабалари Саййидбурхон Фазилиддинов ва Убайдуллоҳ Ҳабибуллаев лойиқ кўрилди. 2-ўрин 2-курс талабаси Муҳаммад Аминхон Нажмиддиновга, 3-ўрин 3-курс талабаси Сайдулло Солижоновга насиб этди.


Мусобақа ғолибларига Тошкент ислом институти томонидан қимматбаҳо ҳадя ва дипломлар топширилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

“Қуръон мусобақаси – 2025” кўрик-танлови ўтказилди “Қуръон мусобақаси – 2025” кўрик-танлови ўтказилди “Қуръон мусобақаси – 2025” кўрик-танлови ўтказилди “Қуръон мусобақаси – 2025” кўрик-танлови ўтказилди “Қуръон мусобақаси – 2025” кўрик-танлови ўтказилди
Бошқа мақолалар

Судхўрлик қилиб қўйманг!

26.02.2025   1187   1 min.
Судхўрлик қилиб қўйманг!

Касблар ҳақидаги Ислом таълимотлари ва кўрсатмалари жуда фойдалидир. Ризқ талабида қилинган ҳар бир меҳнат ҳам мақтовга сазовор бўлавермайди.

Агар фақат машаққат чекишнинг ўзи мақтовга сазовор иш бўлганида, ўғри ҳам, қароқчи ҳам, турли бузуқ ишлар билан машғул бўлувчи ҳам: “Мен буни топгунимча не машаққатлар чекмадим”, деб фахрланиб юрар эди. Лекин барча чекилган машаққатлар ҳам ножоизни жоиз қилиб қўёлмайди.

Шунинг учун бирор касбни танлаш ёки бирор иш билан шуғулланишдан аввал унинг шариатга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ва қандай қилинса, тўғри бўлишини ўрганиш лозим. Ҳар бир касбнинг сир-асрорини, шариатдаги ҳукмини билишимиз керак.

Умар розияллоҳу анҳунинг бир сўзлари ҳам жуда машҳурдир: “Бозоримизда савдо илмини яхши билган кишигина тижорат қилсин, акс ҳолда, судхўрлик қилиб қўяди” (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳнинг одати шундайки, қайси иш Унинг буйруқларига мувофиқ қилинса, барака беради. Ҳаромдан келган молда барака бўлмайди. Шунинг учун ҳам ойлик маош олиб ишлайдиган ҳамма ишчилар ойлигини қадрлашларига, “оз бўлса ҳам, бунда барака бор”, деб қўйишларига гувоҳ бўламиз.

Мусулмон қиладиган иш шариат ҳалол қилган амал бўлиши лозим. Шариат эса инсонга, жамият, ватан, атроф-муҳитга зарар етказадиган барча нарсаларни ҳаром қилган.

Шунинг учун ҳам иш танламоқчи бўлган одам аввал бу борадаги таълимотларни яхшилаб ўрганиб, билмаса, биладиганлардан сўраши, шундан кейингина иш танлаши зарур. Мана шунинг ўзи ишдаги энг катта баракадир.

"Ҳалол касб-ҳунар – қут-барака келтирар" китобидан