Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا محمد بن علي الوراق نا عفان نا وهيب نا عبد الرحمن بن حرملة أنه سمع أبا غالب يحدث يقول سمعت رباح بن عبد الرحمن بن أبي سفيان بن حويطب يقول: حدثتني جدتي أنها سمعت أباها يقول: سمعت رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم يقول: ”لا صلاة لمن لا وضوء له ولا وضوء لمن لم يذكر اسم الله ولا يؤمن بالله من لا يؤمن بي ولا يؤمن بي من لا يحب الأنصار.
Рабоҳ ибн Абдураҳмон ибн Абу Суфён ибн Ҳувайтиб айтади: “Бувим сўзлаб берди, у отасидан эшитган экан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламнинг “Таҳоратсиз киши учун намоз йўқ. Аллоҳнинг исмини айтмаган киши учун таҳорат йўқ. Менга иймон келтирмаган, Аллоҳга иймон келтирмайди. Ансорларни яхши кўрмаган, менга иймон келтирмайди”, деб айтаётганларини эшитдим”.
Изоҳ: “Таҳоратсиз киши учун намоз йўқ”, таҳоратсиз намоз қабул бўлмаслигини ҳадиси шариф ва уламоларнинг сўзларидан биламиз.
“Аллоҳнинг исмини айтмаган киши учун таҳорат йўқ”, деган жумлага келсак, уламолар: “Бу ердаги инкор комилликни инкор қилишдир. “Бисмиллаҳ”ни айтмаган банданинг таҳорати мукаммал бўлмайди, савобни тўлиқ ололмайди”, деган. Бу араб тили қоидаларида, хусусан, ҳадиси шарифларда бор нарса.
Мисол учун, “масжиднинг қўшнисига масжиддан бошқа жойда намоз йўқ” деган ҳадис масжиддан бошқа жойдаги намози комил бўлмайди, дегани экани ҳаммага маълум.
“Менга иймон келтирмаган, Аллоҳга иймон келтирмайди”, Аллоҳга иймони бор одамнинг Пайғамбар алайҳиссаломга ҳам иймони бўлади. Йўқса, у иймон ҳисобланмайди.
“Ансорларни яхши кўрмаган, менга иймон келтирмайди”, деган жумла ҳам мукаммал иймон бўлмаслигини билдиради. Чунки ансорлар исломнинг дастлабки қийинчилик даврида Пайғамбар алайҳиссалом ва муҳожирларга беминнат ёрдамини аямаган. Ансорлар исломда ўз намуналарига эга бўлиб, фазилатли инсонлар ҳисобланади. Уларни ёмон кўрган кишини Аллоҳ ёмон кўради.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
Тошкент ислом институтида “Сентябрь – Ислом тарихи ва сийрат фан ойлиги” доирасида институтнинг 3-курс талабалари ўртасида "Ҳидоят маёғи” номли сийрат мусобақаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат бўлими етакчи мутахассиси, ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Умиджон Ходжаев, институт ректори Уйғун Ғафуров, Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов, шунингдек, "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси устозларидан иборат ҳакамлар гуруҳи иштирок этди.
Мусобақа анъанага мувофиқ Қуръон тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Тадбирни институт ректори Уйғун домла Ғафуров кириш сўзи билан очиб берди. Мусобақада 3-курс талабаларидан иборат Ибн Касир, Ибн Ҳажар Асқалоний ва Имом Заҳабий жамоалари ўртасида қизиқарли баҳслар бўлиб ўтди.
Якунда биринчи ўрин Ибн Касир жамоасига, иккита иккинчи ўрин Имом Заҳабий ва Ибн Ҳажар Асқалоний жамоаларига насиб этди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалом сийратларига бағишланган ана шундай тадбирлар "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта-махсус ислом таълим муассасаси, Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати