Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Март, 2025   |   10 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:25
Қуёш
06:43
Пешин
12:38
Аср
16:38
Шом
18:27
Хуфтон
19:40
Bismillah
10 Март, 2025, 10 Рамазон, 1446

Расмий муносабат: “Шарли Эбдо”даги карикатура бўйича

4.09.2020   4427   2 min.
Расмий муносабат: “Шарли Эбдо”даги карикатура бўйича

Шу йил 2 сентябрь куни Париж шаҳрида 2015 йилнинг 7 январида “Шарли Эбдо” журнали таҳририятига уюштирилган ҳужумга алоқадорликда айбланаётган 14 киши устидан суд иши бошланди. Шу муносабат билан мазкур журнал таҳририяти Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга оид карикатурани қайтадан босиб чиқарди.

Ушбу карикатура чоп этилиши мусулмон оламида турли эътироз ва норозиликларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, Мисрдаги Ал-Азҳар университети ушбу карикатурани чоп этгани учун “Шарли Эбдо” таҳририятини қоралаб баёнот билан чиқди. Баёнотда бундай карикатураларни атайин қайтадан чоп этиш мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётларини қўзғаш, фитна чиқариш ва мусулмонларнинг диний қадриятлари, тимсолларига нисбатан тажовуз экани айтилади ҳамда бу ҳолат мусулмонлар томонидан қаттиқ қораланиши билдирилади.

Шу ўринда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу хатти-ҳаракатни қоралаб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни обрўсизлантиришга қаратилган ҳолатни халқлар ўртасидаги ўзаро тотувликни бузишга қаратилган фитна, ўз навбатида, одамларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, миллатлараро ва динлараро адоват уйғотиш, деб баҳолайди.

Шуни таъкидлаш зарурки, ким бўлишидан қатъий назар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қанча камситишга уринмасин, бу иши билан муборак динимизга ёки У зотнинг сийратларига заррача ҳам зиён етказа олмайди. Ислом тарихидан кўриш мумкинки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига ҳатто суи­қасд қилишга интилган Ҳаким ибн Ҳизомни бағрикенглик ила кечириб юборганлар. Суюкли амакилари бўлган Ҳамза ибн Абдулмутталибни ўлдирган Ваҳшийни бир умр қалбларида қайғули хотира сифатида муҳрланган бўлишига қарамай, уни афв қилганлар. Булар шубҳасиз, Қуръони каримдаги: “Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка бую­ринг! Жоҳиллардан юз ўгиринг!” (Аъроф, 199) кўрсатмасининг амалдаги исботидир.

Шундай экан, бундай ҳаракатларга нисбатан тажовузкорона эмас, балки Набий алайҳиссаломга хос ҳалимлик, босиқлик ва зукколик билан муносабат билдириш керак. Шунда ёмон ниятли кимсалар томонидан халқлар, миллатлар, динлар ўртасига низо уруғини сочиш мақсадида уюштирилаётган ҳар хил кўринишдаги фитналар, турли найрангларга Пайғамбаримиз алайҳиссаломга  хос  ва мос йўл тутган бўламиз.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда

9.03.2025   3860   2 min.
Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда

Рамазон ойи давомида бир гуруҳ уламолар, имом-домлалар ва моҳир қорилар чет элдаги ватандошлар билан маърифий суҳбатлар қилиш, Рамазони шариф билан қутлаш, уларнинг диний саволларига жавоб бериш ҳамда таровеҳ намозида иштирок этиш мақсадида АҚШ, Россия Федерацияси, Жанубий Корея сингари мамлакатларда хизмат сафарида бўлиб турибдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Музаффар домла Камолов, Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулло домла Абдуллаев, Фарғона вилояти Қувасой шаҳар “Ислом” масжиди имом-хатиби Алишер домла Наимов, , Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Имом ат Термизий” масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдурахмонов, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Юнус ота”  масжиди имом ноиби Жамолиддин домла Қодиров,  Андижон шаҳар “Чинор” масжиди имом-хатиби Авазбек домла Мўминов, Андижон тумани “Усмони Зиннурайн” масжиди имом-хатиби Фазлиддин  домла Абдуллаев Жанубий Кореянинг Сеул, Ченгжу, Мокпо, Даегу каби шаҳарларидаги тадбирларда қатнашиб, манфаатли суҳбатлар ўтказмоқдалар.

АҚШнинг Нью-Йорк, Филадельфия, Орландо, Цинциннати, Чикаго, Нью-жерси шаҳарларидаги ватандошлар Тошкент шаҳар “Сирож солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров,  Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Андижон вилояти “Эски Гумбаз” масжиди имом-хатиби Ботир домла Тожибоев, Тошкент шаҳар “Фирдавс” масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторов, Наманган шаҳар “Мулла Бозор Охунд” масжиди имом-хатиби Зохиджон домла Номонов, Тошкент шаҳар “Ҳазрати Умар” масжиди имом-хатиби Фазлиддин домла Мамадалиев, Самарқанд вилояти “Хўжа Абду Дарун” масжиди имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов, Фарғона вилояти “Хўжа Абдуллоҳ” масжиди имом-хатиби Абдувоҳид домла Мансуралиевнинг маърузалари ва хатми Қуръонларига сомеъ бўлмоқдалар. 

Мана шундай тадбирлар Россия Федерациясининг Магандан ва Хабарский каби ҳудудларига ишлаш, таълим олиш учун борган ватандошларимиз учун ҳам ташкил этилмоқда. Ушбу минтақалардаги учрашувларда Наманган вилояти “Мулла Абдуқодир” масжиди имом-хатиби Музаффар домла Ибрагимов, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Чоштепа” масжиди имом-хатиби  Ҳакимжон домла Хотамов  иштирок этмоқда. 

Сафар давомида диний соҳа ходимлари ватандошлар билан мулоқотларда Ислом дини қадриятлари, Рамазон ойи фазилатлари, она-Ватанга муҳаббат ва бузғунчи ғояларга алданмаслик каби мавзуларда ҳам суҳбатлар қилмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда
Ўзбекистон янгиликлари