Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди. Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Сайфуддинов Раҳматуллоҳ ушбу вазифага тайинланди.
Сайфуддинов Раҳматуллоҳ иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор», «Юнусобод Оқтепа», «Минор» жоме масжиди имом-хатиби ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.
Сайфуддинов Раҳматуллоҳ домлага Аллоҳ таолодан келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилаймиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Юртимизда “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари мунтазамлик касб этгани жуда қувонарлидир.
“Кўкалдош” ҳамда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасалари қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларининг навбатдаги (56- ва 44-чи давра) гуруҳ тингловчиларига сертификатлар топширилди.
Эслатиб ўтамиз, ўқув курсларига ҳужжат топшириш учун 18 ёшдан ошган фуқаролар ўзлари билан паспорт нусхаси олиб келиши талаб этилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати