@Hidoyat_taqvim_botга аъзо бўлиш орқали Рамазон ойида ҳар куни саҳарлик ва ифторлик вақтидан хабардор бўлиш, саҳарлик ва ифторлик дуоларидан фойдаланиш, машҳур қорилар тиловатидаги таровиҳ намози тасбеҳи аудиосини тинглаш имконига эга бўласиз. Шунингдек, ботда кўрсатилган жойлардан бирини танлаш орқали ўзингиз яшаётган ёки сафарда бўлиб турган жойингиздаги рўза вақтларини аниқ билиб олишингиз мумкин.
@Hidoyat_taqvim_bot дан фойдаланинг ва уни бошқаларга ҳам улашиб, улкан ажрга эга бўлинг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Аллоҳ азза ва жалла айтади: "Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир" (Имом Термизий ва Имом Аҳмад).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Умматим модомики, ифторни тезлатар эканлар, яхшиликда бардавом бўладилар", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Ифторни тезлатиш дейилганда ифтор вақти киргандан сўнг бир неча дона хурмо ва сув билан бўлса ҳам оғиз очиб олиш тушунилади.