Шу йил 27-28 ноябрь кунлари Нигер пойтахти Ниамей шаҳрида “Тинчлик ва тараққиёт йўлида терроризмга қарши курашда аҳдлашув” мавзусида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котибияти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 47-сессияси ўз ишини бошлайди.
Ташкилот Бош котиби доктор Юсуф бин Aҳмед ал-Усаймин 47-сессиянинг кун тартибига ислом дунёси долзарб мавзу ва масалалар, жумладан, исломофобияга қарши курашиш ва динлар шаънига билдирилаётган салбий фикрларга барҳам бериш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлардаги мусулмон жамиятлари аҳволи ҳақидаги масалалар муҳокама қилинишини таъкидлади.
Шунингдек, Халқаро Суд маҳкамасида роҳинжалар тўғрисидаги масалани ўрганиш, маданият ва динлар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш ва “ИҲТ 2025” иш дастурида эришилган ютуқларга оид мавзулар муҳокама этилади.
Халқаро алоқалар бўлими ходими
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا الحسن بن علي بن عفان العامري نا أبو أسامة عن الأعمش عن شقيق قال: كنت جالسا مع عبد الله وأبي موسى وهما يتحدثان فقالا: قال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم: ”إن بين يدي الساعة أياما يرفع فيهن العلم وينزل فيهن الجهل ويظهر فيهن الهرج والهرج: القتل.“
Шақиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Абдуллоҳ ва Абу Мусо билан бирга ўтирган эдим, улар гаплашаётган эдилар, бундай дейишди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Қиёмат олдидан шундай кунлар бўладики, унда илм кўтарилиб, жаҳолат ёғилади, ҳарж зоҳир бўлади, ҳарж – қатлдир”, деганлар.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси