Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Феврал, 2026   |   23 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:04
Қуёш
07:23
Пешин
12:42
Аср
16:09
Шом
17:56
Хуфтон
19:09
Bismillah
11 Феврал, 2026, 23 Шаъбон, 1447

Намозни гўзал ҳолатда адо этиш

19.11.2020   3040   1 min.
Намозни гўзал ҳолатда адо этиш

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Хушуъ» деб, аъзоларнинг сукунатда ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишига айтилади.

Намозни гўзал қилиб адо этиш эса фарз, вожиб, суннат каби одобларини ўрнига қўймоқликдир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: هَلْ تَرَوْنَ قِبْلَتِي هَا هُنَا وَاللهِ مَا يَخْفَى عَلَيَّ رُكُوعُكُمْ وَلَا خُشُوعُكُمْ، وَإِنِّي لَأَرَاكُمْ مِنْ وَرَاءِ ظَهْرِي.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўряпсизларми, менинг қиблам бу томонда! Аллоҳга қасамки, мен учун рукуларингиз ҳам, хушуларингиз ҳам махфий қолмас. Албатта, мен сизларни орқамдан ҳам кўрурман», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда намознинг хузуси ва хушусини жойига қўйиб ўқиш зарурлиги таъкидланмоқда.

Ҳар бир инсон намознинг амалларини яхши адо этар экан, унда аъзолари тўла сокинликда қолиб, қалби Аллоҳ ёди билан бўлмоғи зарур.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларга, мени қиблага қараб турибдилар, орқаларидаги нарсани, жумладан, бизнинг руку ва хушуларимизни кўрмайди, деб ўйламанглар, мен кўриб тураман, деганларининг маъноси шудир.

Айниқса, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапни Аллоҳ номи ила қасам ичиб айтишлари ушбу маънони қаттиқ таъкидлайди.

Шунинг учун ҳар биримиз намозимизнинг руку ва хушусини жойига қўйиб ўқишимиз лозим.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳал қилувчи баҳсларга старт берилди

10.02.2026   1514   1 min.
Ҳал қилувчи баҳсларга старт берилди

#xabar #musobaqa #kubog

Пойтахтимиздаги Жар спорт мажмуасида спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” мусобақаси Республика босқичининг финал ўйинлари бошланди. 
 

Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги раҳбарияти, Ўзбекистон волейбол ва шахмат федерацияси масъул ходимлари, ҳакамлар, вилоят бош имом-хатиблари, ОАВ вакиллари, мухлислар иштирок этди.


Мусобақа аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.


Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокчиларни финал баҳсларига чиққанлари билан муборакбод этиб, давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан спортга берилаётган эътибор, эришилаётган натижалар, ўтказилаётган мана шундай мусобақалар диний соҳа ходимлари ўртасидаги ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаши, дўстлик ва меҳр-оқибат туйғуларини янада оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар. 

Шундан сўнг Самарқанд ва Навоий жамоаларининг учинчи ўрин учун беллашувига старт берилди. Ундан кейин Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилояти жамоалари ўртасида финал баҳслари бошланади.

Бизни кузатишда давом этинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Ҳал қилувчи баҳсларга старт берилди Ҳал қилувчи баҳсларга старт берилди Ҳал қилувчи баҳсларга старт берилди Ҳал қилувчи баҳсларга старт берилди Ҳал қилувчи баҳсларга старт берилди Ҳал қилувчи баҳсларга старт берилди Ҳал қилувчи баҳсларга старт берилди Ҳал қилувчи баҳсларга старт берилди Ҳал қилувчи баҳсларга старт берилди
Ўзбекистон янгиликлари