Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдуммажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.
Даврон НУРМУҲАММАД
Амударё туманининг Чойкўл халқимизнинг кўп асрлик қадриятлари, иймон-эътиқоди ва ўзаро жипслигининг тимсоли сифатида азалдан аҳиллик ва бунёдкорликни шиор қилган овул аҳлининг холис ниятлари ва фидокорона меҳнати меваси ўлароқ "Нўғай Эшон бобо" жоме масжидининг муҳташам янги биноси қад ростлади. Ҳашар йўли билан барпо этилган ушбу масканнинг тантанали очилиш маросими нафақат ҳудуд аҳли, балки бутун туман жамоатчилиги учун чинакам маънавият байрамига айланди.
Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Алишер Алланиязов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳрамаддин Разов, Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов ҳамда сектор раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Қорақалпоғистон мусулмонлар қозиёти
Матбуот хизмати