НАЗМ
Илм сифатиға ишоратдур
Яна бири илмдур сифатларидин,
Олимул-ғайб бўлди отларидин.
Фикру андишадин эмас бу илм,
Касб ила пешадин эмас бу илм.
Тоғда тош, тузда қум ададларини,
Анга зоҳир дурур, билур барини.
НАСРИЙ БАЁН
Аллоҳнинг сифатларидан яна бири илм сифатидир. Унинг номларидан бири Олимул-ғайб – ғайбни, олам аҳлига номаълум ва пинҳон бўлган нарсаларни мукаммал билувчидир. (Яъни, Аллоҳ таъоло замон ва макондан холи ҳолда, мавжуд ва номавжуд – бўлган ва бўладиган нарсаларни, катта-кичик – кулл ва жузъ (бутун ва бўлак, мумкин ва номумкин), яширин ва ошкор ҳамма нарсани ва ҳар бир ҳодисани энг яхши тарзда билувчи ва бутун билимларнинг манбаъи бўлган Зотдир.)
Бу илм фикр ва андишадан – хаёл, мулоҳаза ва тасаввурдан эмас, шунингдек, касб билан пешадан – меҳнат қилиб бировдан олинадиган, уриниш, тиришиш билан эгалланадиган илм ҳам эмас.
Тоғдаги (каттаю кичик) тошлар, чўлдаги қумларнинг саноқлари ҳам Аллоҳга маълумдир, У зот барчасини мукаммал билади.
Насрий баён ва шарҳ муаллифи:
Мирзо КЕНЖАБЕК
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга икки муъаввизот, яъни икки «Қул аъузу»ни ҳар намоз сўнгида ўқишни буюрдилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва бошқалар ривояти.
Абу Довуднинг ривоятларида:
«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас»ни ўқиш лозим, дейилган.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан