Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Сентябр, 2025   |   8 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:00
Қуёш
06:19
Пешин
12:18
Аср
16:21
Шом
18:11
Хуфтон
19:22
Bismillah
30 Сентябр, 2025, 8 Рабиъус сони, 1447

Канадада йирик мусулмонлар фестивали ўтказилади

26.10.2020   1631   1 min.
Канадада йирик мусулмонлар фестивали ўтказилади

Шимолий Америкадаги энг йирик мусулмон фестивали MuslimFest ушбу тадбир тарихида биринчи маротаба Канадада, Онтарио шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Islam.ru хабарига кўра, тадбир 25 октябрь куни бўлиб ўтади.
"Бу хилма-хил исломий маданий колоритга эга фестиваль", - дейди Жануби-Ғарбий Онтарио Ислом марказидаги дин ишлари бўйича директор Мунир Ал Қосим.
Ислом маркази коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши барча чораларга риоя қилган ҳолда тадбирни ўтказади.
"Биз барча хавфсизлик чораларига риоя қилишимиз керак", - дейди Ал Қосим. "Шунинг учун, фестиваль меҳмонлари хавфсиз автомобиллардан чиқмай туриб шоудан баҳраманд бўлишади".
Онтарионинг барча аҳолиси учун очиқ бўлган тадбир 200 та автомобилни сиғдира олади. Форум нафақат исломга эътиқод қилувчи инсонлар, балки бошқа дин вакиллари учун ҳам очиқ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Маҳзун бўлма! Олмоснинг асли кўмир...

26.09.2025   5071   1 min.
Маҳзун бўлма! Олмоснинг асли кўмир...

Бир ғамгин киши донишманднинг ҳузурига келиб: “Айтинг-чи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми?" дея дардини достон қилди. Шунда донишманд: “Аввал менинг икки саволимга жавоб бер”, деди. Биринчидан: “Сен дунёга келган вақтингда сени қийнаётган шу муаммолар бор эдими?”. Ҳалиги киши: “Йўқ”, деб жавоб берди.

“Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан олиб кетасанми?” деб иккинчи саволни сўради донишманд. У яна: “Йўқ”, деди.
 

“Сен билан келмаган ва сен билан кетмайдиган, нарса учун нимага ғам чекасан?! Дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади. Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва Абадий Зотнинг изнидадир”, дея насиҳат қилди донишманд.


Уламоларимиз: “Мўмин икки ҳолатнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчилик. Агар билса, уларнинг ҳар иккиси ҳам “неъмат”дир. Чунки енгилликда шукр қилиш ажру мукофотларга сабаб бўлади: «Аллоҳ шукр қилувчиларни, албатта, мукофотлагай» (Оли Имрон сураси, 144-оят).

Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор. Аллоҳ таоло сабр қилувчиларга дунёю охират мукофотларини беради: «Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур» (Зумар сураси, 10-оят).

Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма. Чунки қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканини аниқладилар.