Эрон миллий стандартлар ташкилоти раҳбари Нире Пирузбахт глобал ва халқаро даражадаги ҳалол озиқ-овқат стандартини ишлаб чиқиш учун 120 дан ортиқ таклиф киритилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда "Trend" IRNA га таянган ҳолда.
"Бугунги кунда кўплаб мамлакатларда, жумладан, Россия ва Ўзбекистонда мамлакатимиздаги иқтисодий фаоллар ва ишлаб чиқарувчилардан ҳалол сертификатлар талаб этилади", - дейди у.
"Ўз вазифаларини бажариш учун Эроннинг стандартлаштириш миллий ташкилоти ҳалол стандартларни ишлаб чиқиш ва миллий даражада, айниқса, 2000-йиллар охиридан бошлаб ИҲТга аъзо мамлакатлар даражасида мувофиқлик тузилмаларини тузишда фаол иштирок этмоқда", - дея қўшимча қилди у.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти - халқаро Ислом мамлакатлари ташкилоти (2011 йилгача Ислом конференцияси ташкилоти (ИҲТ) деб аталган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
#musobaqa #hifz #tilovot
Xoja Buxoriy ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Қуръон мусобақаси – 2026” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни муассаса мудири Ў.Ғузаров очиб, иштирокчиларга омад тилади. Мусобақа шартлари билан ўқитувчи Акбархон домла Асқаров таништирди.
Қорилар чиқишларини малакали ҳакамлар баҳолаб борди.
Якуний натижалар қуйидагича бўлди:
Ҳифз йўналиши:
1-ўрин Ахмедов Яҳёхон (4-курс)
2-ўрин Дулабов Маҳмуд (1-курс)
3-ўрин Шерқулов Анвар (3-курс)
Taраннум йўналиши:
1-ўрин Сайфуллаев Фазлиддин (4-курс)
2-ўрин Тожидинов Ҳусаналий (1-курс)
3-ўрин Хабибуллаев Насрулло (3-курс)
Ғолиблар ва иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ҳамда дипломлар билан тақдирланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати