Эрон миллий стандартлар ташкилоти раҳбари Нире Пирузбахт глобал ва халқаро даражадаги ҳалол озиқ-овқат стандартини ишлаб чиқиш учун 120 дан ортиқ таклиф киритилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда "Trend" IRNA га таянган ҳолда.
"Бугунги кунда кўплаб мамлакатларда, жумладан, Россия ва Ўзбекистонда мамлакатимиздаги иқтисодий фаоллар ва ишлаб чиқарувчилардан ҳалол сертификатлар талаб этилади", - дейди у.
"Ўз вазифаларини бажариш учун Эроннинг стандартлаштириш миллий ташкилоти ҳалол стандартларни ишлаб чиқиш ва миллий даражада, айниқса, 2000-йиллар охиридан бошлаб ИҲТга аъзо мамлакатлар даражасида мувофиқлик тузилмаларини тузишда фаол иштирок этмоқда", - дея қўшимча қилди у.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти - халқаро Ислом мамлакатлари ташкилоти (2011 йилгача Ислом конференцияси ташкилоти (ИҲТ) деб аталган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Тошкент ислом институтида “Январь – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” доирасида Олий маъҳад талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2026” кўрик-танлови ўтказилди.
Тадбирни институт ректори Уйғун домла Ғафуров очиб берди, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари ва Уламолар кенгаши аъзолари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ва Зайниддин домла Эшонқулов иштирокчиларга омад тилади.
Мусобақада қорилар «Қуръон илмлари» кафедраси ўқитувчилари томонидан баҳоланди. Якуний натижаларга кўра, ҳифз йўналишида Нажмиддинов Муҳаммад Аминхон, тиловат йўналишида эса Абдуллаев Шукруллоҳ 1-ўринни қўлга киритди.
Ғолибларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Oliymahad.uz