Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Июл, 2025   |   17 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:19
Қуёш
05:01
Пешин
12:34
Аср
17:41
Шом
20:01
Хуфтон
21:34
Bismillah
12 Июл, 2025, 17 Муҳаррам, 1447

Бош имом-хатиб кўкрак нишони билан тақдирланди

18.09.2020   1864   2 min.
Бош имом-хатиб кўкрак нишони билан тақдирланди

Қадимдан халқимиз илмни ва унинг соҳибини қадрлаб келган. Илм аҳлини эъзозлаган. Соҳибқирон Амир Темур ҳазратларининг ҳаётини, тарихини ўқиган ҳар-бир киши яхши биладики, Соҳибқирон бобомиз ўз замонасидаги аҳли илмларни, уламо ва диндорларни қаттиқ ҳурмат қилган. Уларга алоҳида лутф кўрсатиб, хизматларини муносиб тақдирлаган. Амир Темур бобомизнинг шавкати, ғалабаларининг бир сабаби ҳам айнан, дин уламоларининг дуолари баракотидан десак муболаға бўлмас.

Бугун, 16 сентябръ куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов юртимиздаги юксак мукофотлардан бири бўлмиш “Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди” кўкрак нишони ва гувоҳномаси билан тақдирланди. Ушбу юксак эътироф нишонасини Ўзбекистон Республикаси “Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди” Наманган вилояти муассаса раиси Соҳибахон Аъзамова бошчилик бир гуруҳ фонд етакчилари Зайниддин домла Эшонқуловнинг шахсан ўзларига топширдилар.

Юртимизда Имом-хатиблар фаолиятининг, олиб бораётган маънавий, илмий ишларинининг, халқ ва жамият билан ҳамнафас эканликларининг юксак баҳоланиши биз соҳа ходимларини хурсанд қилади.

“Халқимиз учун синовли бўлган кунларда зиммамизга юклатилган вазифаларни бажариб, ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилганим мен учун жуда катта шараф. Бундай эътироф нафақат ўзимнинг балки вилоятимизда фаолият олиб бораётган соҳа ходимларининг елкасига алоҳида масъулият юклайди” – дейди вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов.

Бу мукофот ҳам  юртимизда инсоннинг миллати, дини, ижтимоий келиб чиқиши, фаолият туридан қатъий назар  унинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, унга ўз истеъдод ва қобилиятини намоён этиш борасида барча имкониятлар  яратилганлигидан далолатдир.

Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги жамоаси вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловни ҳамда вилоятимизда дин йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган барча диний соҳа ходимларини ушбу мукофот билан муборакбод этади ва келгуси  фаолиятларига зафарлар тилайди.

Мукофот муборак бўлсин!!!

 

sammuslim.uz

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Биргина гумоним учун

11.07.2025   2822   1 min.
Биргина гумоним учун

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтадилар"Биргина гуноҳим учун беш ой таҳажжуддан маҳрум бўлдим". “У қайси гуноҳ эди?” деб сўрашди. "Йиғлаб дуо қилаётган кишини кўриб, ичимда: "Бу киши риё қиляпти", дегандим…".

Имом Макҳул раҳматуллоҳи алайҳи: "Бир кишини намозда рукуъ ва сажда қилиб, йиғлаётганини кўрдим ва ичимда "у риё қиляпти!" деб унга туҳмат қилдим ва ўзим бир йил йиғлашдан маҳрум бўлдим".