Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўртасида ўзаро меморандум имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, келишув доирасида томонлар биргаликдаги мақсад ва вазифаларни белгилаб олишди. Унда ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги халқаро алоқалари соҳасида юқори малакали кадрлар ва мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик, таълим соҳасидаги илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ҳамкорликда ўтказиш ва ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижалари борасида илмий, ўқув ва услубий қўлланмаларни нашр этишга келишилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.
Унинг доирасида Наманган шаҳридаги "Мавлоно" қабристонида ташкил этилган хашарда маҳаллалар фаоллари, нуронийлар ва ёшлардан иборат мингга яқин фуқаролар иштирок этишди.
"Мавлавий" зиёратгоҳи олдида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ҳамда бир гуруҳ имомлар, нуронийлар билан муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, эзгу ишларни давом эттириш мавзусида суҳбатлашди.
Шунингдек, тадбир доирасида ўтганлар хотираси ёдга олиниб, уларнинг руҳига Қуръон тиловот қилинди. Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида қурбонлик сўйилиб, хайру саховат ишлари амалга оширилди. Манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ҳудуд янада кўркамлаштирилди.
Бу каби хайрли тадбирлар нафақат марҳумларнинг руҳини шод этиш, балки жамоатчиликни бирлаштириш, авлодлар ўртасида меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати