Жазоир ахборот марказининг хабар беришича, пойтахт Жазоирда Қуръон мактабининг очилиш маросимида сўзга чиққан Юсуф Белмаҳдий мамлакатда Қуръон мактаблари ва Қуръон марказларининг жадал ривожланишини олқишлади.
Унинг айтишича, 1,2 миллиондан ортиқ жазоирликлар Қуръон мактаблари ва марказларида Қуръон курсларида таҳсил олмоқда. Улар Қуръон ёд олиш, тиловат ва тафсир ўрганишмоқда, деди у.
Вазир ёзги Қуръон мактабларини юритиш бўйича масъулларнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва ўтган йили бу мактабларда Қуръон ўрганиш учун 500 мингга яқин талаба рўйхатдан ўтган бўлса, бу йил ёзда Қуръон курсларига ёзилаётган талабалар сони кўпроқ эканини айтди.
Белмаҳдийнинг айтишича, вазирлик бу ёзда бошқа Қуръон тадбирлари, жумладан ёзги Қуръон лагерлари ҳам ташкил қилган.
#янгилик
@quranuz_kanali
Бугун Самарқанд вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби бошчилигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг янги нашрдан чиққан “Инсон қадри” номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоятимизда фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, фаол имом-хатиблар ҳамда отинойилар иштирок этди. Тақдимот Қуръони карим тиловати билан бошланиб, китобнинг мазмун-моҳияти, инсон қадрини улуғлаш, маънавий тарбия ва жамиятдаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир якунида “Инсон қадри” китоби вилоят ҳудудидаги 288 та масжидга тарқатилди ҳамда уни диний-маърифий ишлар жараёнида кенг фойдаланиш тавсия этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати