Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Март, 2025   |   7 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:30
Қуёш
06:48
Пешин
12:39
Аср
16:35
Шом
18:24
Хуфтон
19:36
Bismillah
07 Март, 2025, 7 Рамазон, 1446

Онлайн: Муфтий ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Мевазор” жоме масжидининг янги қурилган биносига ташриф буюрдилар

8.07.2020   2131   2 min.
Онлайн: Муфтий ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Мевазор” жоме масжидининг янги қурилган биносига ташриф буюрдилар

Бугун, 8 июль эрта тонгда Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида жойлашган “Мевазор” жоме масжиди янги биноси бунёд этилиши муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов бошчилигидаги уламолар ва мутассадди вакиллар ташриф буюрдилар.

– Бугунги замон талабларига тўла жавоб берадиган масжид барпо этилди, – дейди масжид имом-хатиби Раҳимжон домла Марҳумов. – Бунинг учун Президентимиз бошчилигидаги барча раҳбарларга, унинг қурилишига ҳисса қўшган барча кишиларга ташаккур билдирамиз.
Аввал “Мевазор” маҳаллий жоме масжиди 120 кишига мўлжалланган кичкина бир хонақоҳ ва уч кишига мўлжалланган таҳоратхонадан иборат эди. Сўнгги йилларда диний соҳада эркинликлар бўлгани туфайли намозхонлари кўпайиб, масжидимиз торлик қилиб қолган эди. Шу боис маҳалла фаоллари билан бирга масжидни янгитдан қайта қуришга рухсат олинди ва ҳашар йўли билан қурилиш бошлаб юборилди. Яқинда ушбу масжид қурилиш ишлари якунланди.
Алҳамдулиллаҳ, ҳозирда масжидимизда 1 500 нафар намозхонлар ибодатларни бекаму кўст адо этиш имконига эга бўлдилар. Масжиднинг битта минораси бўлиб, унинг узунлиги 30 метрни ташкил этади. Шунингдек, 30 кишига мўлжалланган таҳоратхона ишга тушди. Имом-хатиб, ноибларга, мутавалий, қаровулга мулжалланган 5-6 та маъмурий бинолари бор. Бундан ташқари, масжиднинг алоҳида кутубхонаси бор. Аёллар учун намозхона ва таҳоратхона алоҳида қурилган. Ер тўлада ҳам намоз ўқилади. Унга кириб чиқадиган учта катта эшик бор. Масжид биносида ёнғин хавфсизлиги бўйича барча жиҳатлар инобатга олинган.

Муфтий ҳазратлари ушбу мўжаз масжидга ташрифлари давомида унинг фаолияти юзасидан муҳим тавсиялар бердилар ва ушбу масжиднинг қиёматга қадар мўмин-мусулмонларга хизмат қилишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

"Алҳамдулиллаҳ" деб айтиш кифоя эмас

4.03.2025   5169   5 min.

Ибн Ато раҳимаҳуллоҳнинг ҳикматида бундай дейилган:
"Кимки неъматга шукр қилмаса, унинг йўқолишига сабабчи бўлади, кимки шукр қилса, уни маҳкам боғлаб қўйган бўлади".
Яъни, агар инсон берилган неъматни қадрламаса, унинг йўқолишига сабаб бўлади, лекин агар шукр қилса, у неъмат сақланиб қолади ва янада ортади.

Неъматга шукр қилиш — Аллоҳ таолонинг яхшиликларини тан олиш, Унга шукр айтиш ва буйруқларига амал қилишдир. Шукр сўз билан чекланмаслиги, амалларда ҳам намоён бўлиши лозим. Фақатгина "Алҳамдулиллаҳ" деб айтиш кифоя эмас, балки Аллоҳ берган неъматлардан тўғри фойдаланиш ҳам зарур.

Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ шукрни бундай таърифлайдилар:
"Шукр — Аллоҳнинг неъмати бандада зоҳир бўлиши, бу неъматга ҳамду сано айтиб, Аллоҳдан эканлигини тан олишдир".

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
"Аллоҳ банданинг овқат еб, Унга ҳамду сано айтишидан, сув ичиб, Унга шукр айтишидан рози бўлади."

Шукр қилишга мисоллар
1. Уч киши ҳақидаги ҳикоя (Бану Исроилдан)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Исроилдан бўлган уч киши ҳақида ҳикоя қилганлар:
Биринчи киши пес касалига чалинган эди, одамлар ундан нафратланар эди. Унга фаришта келиб, "Сен нима истайсан?" деб сўради. У: "Пес касаллигимдан халос бўлишни ва чиройли бўлишни истайман", деди. Фаришта унинг танасини тоза қилди ва унга туя берди.
Иккинчи киши кал бўлиб, сочлари тўкилган эди. Фаришта ундан "Нима истайсан?" деб сўради. У: "Сочларим қайта ўсишини ва мол-дунёга эга бўлишни истайман", деди. Фаришта унинг бошига қўлини қўйди, сочлари ўсди ва унга сигир берди.
Учинчи киши кўр эди. У ҳам кўришни ва бой бўлишни истади. Фаришта унинг кўзини очди ва унга қўйлар берди.
Кейинчалик уччаласи ҳам бой бўлди. Бир куни фаришта камбағал кийимда уларнинг олдига келиб садақа сўради. Биринчи иккита одам беришдан бош тортди ва Аллоҳ уларни аввалги аҳволига қайтарди. Аммо учинчи киши: "Мен аввал камбағал ва кўр эдим, Аллоҳ менга бойлик ва кўришни берди. Мендан хоҳлаганингни олиб, хоҳлаганингни қолдир", деди. Фаришта унга: "Аллоҳ сендан рози бўлди, лекин икки дўстингдан норози", деди.

2. Шукр қилган бир киши
Бану Исроилда бир киши оғир синовларга дуч келган эди, аммо ҳар доим шундай дерди: "Алҳамдулиллаҳ, мени кўпгина одамларга берилган балолардан асраган ва улардан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!".
Ундан: "Сен қандай қилиб шукр қиласан, ахир сен мусибатга дучор бўлгансан?" деб сўрашганда, у: "Менда шукр қилувчи қалб, зикр қилувчи тил ва мусибатга сабр қилувчи тана бор. Бу катта неъмат эмасми?" деб жавоб берган.

Шукр қилган пайғамбарлар

1. Иброҳим алайҳиссалом:
Аллоҳ Қуръонда айтади: "Албатта, Иброҳим бир уммат эди, У Аллоҳга тўла итоат қилувчи ва мушриклардан эмас эди. У Аллоҳнинг неъматларига шукр қилувчи эди, Аллоҳ уни танлаб, тўғри йўлга ҳидоят қилди" (Наҳл, 120-121-оятлар).

2. Нуҳ алайҳиссалом:
Аллоҳ шундай деган: "Биз Нуҳни шукр қилувчи банда деб топдик" (Исро, 3-оят).

3. Мусо алайҳиссалом:
Аллоҳ унга шундай дейди: "Эй Мусо! Мен сени Ўзимнинг рисолатим ва сўзлашувим билан инсонлардан афзал қилдим. Энди сен Ўзим берган нарсани ол ва шукр қилувчилардан бўл!" (Аъроф, 144-оят)

4. Сулаймон алайҳиссалом:
Аллоҳ унинг сўзини шундай келтиради: "Бу менинг Роббим томонидан бир синовдир. Мен шукр қиламанми ёки куфр келтираманми? Ким шукр қилса, шукри ўз фойдаси учундир, кимки куфр қилса, менинг Роббим Бениёз ва Каримдир" (Намл, 40-оят).

5. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳар намоздан кейин дуо қилар эдилар: "Аллоҳумма аъинний аъла зикрика ва шукрика ва ҳусни ибодатика."
(Аллоҳим! Менга Сенинг зикринг, шукринг ва гўзал ибодатинг учун ёрдам бер!).
Ўзлари пайғамбар бўлишларига қарамай, кечаси ибодат қилиб, кўп вақт тик туриб, оёқлари шишиб кетар эди. Бир куни у зотдан: "Нега бунча ўзингизни қийнайсиз?" деб сўрашганда: "Аллоҳга шукр қилувчи банда бўлмайинми?" деб жавоб берганлар.
Аллоҳ Қуръонда айтади: "Агар шукр қилсангиз, албатта, Мен сизларга янада кўпроқ берурман" (Иброҳим, 7-оят). 

Аллоҳ бизни ҳам шукр қилувчилардан қилсин!

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ