Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Март, 2025   |   10 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:25
Қуёш
06:43
Пешин
12:38
Аср
16:38
Шом
18:27
Хуфтон
19:40
Bismillah
10 Март, 2025, 10 Рамазон, 1446

Онлайн: Муфтий ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Мевазор” жоме масжидининг янги қурилган биносига ташриф буюрдилар

8.07.2020   2166   2 min.
Онлайн: Муфтий ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Мевазор” жоме масжидининг янги қурилган биносига ташриф буюрдилар

Бугун, 8 июль эрта тонгда Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида жойлашган “Мевазор” жоме масжиди янги биноси бунёд этилиши муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов бошчилигидаги уламолар ва мутассадди вакиллар ташриф буюрдилар.

– Бугунги замон талабларига тўла жавоб берадиган масжид барпо этилди, – дейди масжид имом-хатиби Раҳимжон домла Марҳумов. – Бунинг учун Президентимиз бошчилигидаги барча раҳбарларга, унинг қурилишига ҳисса қўшган барча кишиларга ташаккур билдирамиз.
Аввал “Мевазор” маҳаллий жоме масжиди 120 кишига мўлжалланган кичкина бир хонақоҳ ва уч кишига мўлжалланган таҳоратхонадан иборат эди. Сўнгги йилларда диний соҳада эркинликлар бўлгани туфайли намозхонлари кўпайиб, масжидимиз торлик қилиб қолган эди. Шу боис маҳалла фаоллари билан бирга масжидни янгитдан қайта қуришга рухсат олинди ва ҳашар йўли билан қурилиш бошлаб юборилди. Яқинда ушбу масжид қурилиш ишлари якунланди.
Алҳамдулиллаҳ, ҳозирда масжидимизда 1 500 нафар намозхонлар ибодатларни бекаму кўст адо этиш имконига эга бўлдилар. Масжиднинг битта минораси бўлиб, унинг узунлиги 30 метрни ташкил этади. Шунингдек, 30 кишига мўлжалланган таҳоратхона ишга тушди. Имом-хатиб, ноибларга, мутавалий, қаровулга мулжалланган 5-6 та маъмурий бинолари бор. Бундан ташқари, масжиднинг алоҳида кутубхонаси бор. Аёллар учун намозхона ва таҳоратхона алоҳида қурилган. Ер тўлада ҳам намоз ўқилади. Унга кириб чиқадиган учта катта эшик бор. Масжид биносида ёнғин хавфсизлиги бўйича барча жиҳатлар инобатга олинган.

Муфтий ҳазратлари ушбу мўжаз масжидга ташрифлари давомида унинг фаолияти юзасидан муҳим тавсиялар бердилар ва ушбу масжиднинг қиёматга қадар мўмин-мусулмонларга хизмат қилишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Банда қачон банкрот бўлади

6.03.2025   2911   3 min.
Банда қачон банкрот бўлади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал одатларидан бири шу эдики, ўз асҳоблари билан ўтириб, гоҳо савол-жавоб тарзида ҳам уларга яхшилкини таълим берардилар. Бу сафар У зот муфлис деб улар кимни тушунишлари ҳақида сўрадилар. Араб тилида “афласа” (муфлис бўлди, ифлос этди) феъли қачонки, савдогар тижоратида зиёнга учраб, сармояси қўлдан кетиб, зарарга кирганда ишлатилади.

Қарзларини узишга пули ҳам, сотиб пул қилишга молу матоси ҳам қолмаса бундай инсонни араблар муфлис бўлди дейдилар. Буни замонавий тилда банкрот бўлиш дейилади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобдан охират муфлиси ҳақида сўрагандилар, улар эса дунё муфлисидан сўз этдилар. Ҳолбуки, бу дунёда зарарга кириб қолиш узоқ давом этмайди. Нари борса ўлим билан тугайди. Аммо, охират муфлисининг ифлоси узоқ давом этади ва жуда ҳам аянчли бўлади.

Охират муфлиси ўз кўнглида жаннатга биринчилардан кираман деб ўйлаб, маҳшар майдонида банкротга учрашини билмаган ва кутмаган ҳолда намозу рўзаб закоту ҳам ва умралардан иборат катта-катта ибодатлар билан келади. Аммо, у билан бирга Қиёмат майдонига унинг зулмлари ҳам келган бўлади, унинг эса хабари йўқ. Чунки у ўзини сарҳисоб қилмаган, ўзининг нақадар зулмкор ва дилозорлигига эътибор қилмаган. Чунки бу унинг табиати ва сажиясига айланиб қолган эди.

Шу боис, Охиратда бир онда муфлис бўлиб қолишини асло ўйламасди. Бироқ, у эсидан чиқарган, хотиржам ухлаган, моғор босган виждони зарра қийналмасдан содир этган зулмлари уни қиёмат майдонигача таъқиб қилиб келганидан хабари йўқ.

Хуллас, илоҳий адолат қарор топадиган буюк Кунда унинг барча савобли амаллари у озор етказган, урган, сўккан, ўлдирган, туҳмат тоши отган инсонларга тақсимлаб берилади. Бу орада савоби қолмаса, уларнинг гуноҳлари бунинг елкасига ортилади, сўнгра эса дўзахга улоқтирилади.

Ҳа, азизлар ҳақиқий муфлис, ҳақиқий банкрот бўлган кимса бу охиратда банкрот бўлган инсон экан.

 

Муфлислик сабаблари

Ҳадиси шариф маъноларини диққат билан тафаккур қилган инсон қиёматдаги банкротлик, муфлислик сабабларининг бари битта нарсага бориб тақалишини кўради, гарчи кўринишлари турлича бўлса ҳам. У ҳам бўлса ўзгаларга турли шаклларда зулм ва озор бериш, моддий ва маънавий ҳақларга тажовуз қилиш, қул ҳаққини поймол қилиш.

Бандани ҳалокатга элтадиган ушбу нарсаларга бепарво бўлишга, уларни менсимасликка нима сабаб бўлади?

Ўз амалига алданиб қолиш, намоз ўқияпман, рўза тутяпман, ҳаж ва умра қиляпман, ичмаяпман, чекмаяпман демак мен яхши одамман, жаннатга тушаман, дея ўз нафсини сарҳисоб қилмаслик, ўзини тергамаслик, қалбнинг руҳий тарбияга муҳтожлиги. Аллоҳ кечиради, дея Унинг афвига суяниб қолиш. Аллоҳ таолонинг макридан ўзни омонда деб билиш ва хотиржам бўлиб қолиш. Жоҳиллиги ва билимсизлиги туфайли Динни фақат маросимий ибодатлардан иборат деб ҳисоблаш.

Аллоҳ таоло барчамизни қиёмат муфлисларидан бўлиб қолишдан асрасин, ўз нафсини сарҳисоб қиладиган, кибрдан йироқ, Аллоҳнинг макри ва синовидан хотиржам бўлиб қолмаган ҳушёр ва солиҳ бандаларидан қилсин!

Зиё Ашраф