Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:18
Қуёш
07:44
Пешин
12:25
Аср
15:15
Шом
17:00
Хуфтон
18:19
Bismillah
18 Декабр, 2025, ,

Рамазон ойининг 15 кечаси осмондан овоз келадими...?

28.04.2020   4037   3 min.
Рамазон ойининг 15 кечаси осмондан овоз келадими...?

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан яна бир ёлғон хабар тарқаб қолди. Эмишки, бир йил келадики, унда мусулмонларга зарар бўлади, бу ойда Рамазоннинг биринчи куни жума кунига тўғри келади, рўзанинг ўн бешинчи кунида осмондан қаттиқ овоз келади, овозни эшитганлар дарҳол эшик деразаларни маҳкам ёпиб, саждага йиқилинглар ва саждада “Субҳанал Қуддус, Роббуна Қуддус”, деб айтинглар, шунда нажот топасизлар. Яна иккита овоз келади. Уларнинг биринчиси Жаброил алайҳиссаломнинг овози ва иккинчиси шайтонларнинг овози. Ушбу пайтда уйдан чиқмай ўтиринглар ва ҳоказолар....
Бундан илгари эса Рамазоннинг келиши ҳақидаги хўшхабарни кишиларга етказган кишига дўзах харом қилинади деган хабар тарқаган эди.
Бу каби хабарларни эшитиб, уларни тезлик билан тарқалаётгани, кишиларнинг бу каби ёлғон хабарларга ишонишларини кўриб ачинасан киши. Аслида буларнинг барчаси илмсизлик ва аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Чунки, илмдан, ҳадиси шарифлардан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадис айтишдаги услубларидан озгина хабари бор киши бу каби ҳадисларнинг ғирт тўқима, мантиққа тўғри келмайдиган гап сўзлардан иборат эканлигини яхши билади.

Азизлар! Кўзингизни очинг. Асоссиз ва тўқима гапларга ишонманг. Бошқаларга тарқатманг. Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам номларидан тўқилган сохта ҳадисларни авж олишига шерик бўлманг. Ислом душманлари тарафидан ўйлаб топилган бу каби хабарларни овоза қилиш билан уларнинг гуноҳига шерик бўлманг. Бир хабарга ишонишдан олдин, уни ўзгаларга юборишдан илгари шу соҳанинг мутахасисларидан маслаҳат олинг. Чунки бу Аллоҳ таолонинг қатъий буйруғидир. “Агар билмасангиз, зикр аҳлларидан сўранг” (Анбиё сураси, 7-оят). “Эй иймон келтирганлар! агар фосиқ хабар келтирса уни аниқлаб кўринглар..." (Хужурот сураси, 6-оят).
Қолаверса, Ислом динида ёлғон сўзлаш гуноҳи оғир бўлган амаллардан ҳисобланади. Агар бу ёлғон Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан тўқилган бўлса, азоби янада оғир бўлади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менинг сизларга кўп ҳадис айтишимни ман қиладиган нарса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғини олаверсин», деганларидир», деди». (Тўртовлари ривоят қилганлар). Имом Муслимнинг ривоятида: «Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғини олаверсин», дейилган.
Бошимизга тушган бу мусибатдан, атрофда бўлаётган воқеа ҳодисалардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, мусулмонлар қалбига қўрқув, саросима ва ваҳима солаётган нобакорларнинг найрангига учиб қолманг.
Ундан кўра Қуръони каримда келган дуоларни, саҳиҳ ҳадисларда келган кўрсатмалар, дуо ва истиғфорларни кўпайтиришлик билан Роббимиздан нажот ва енгиллик сўрайлик.Зеро унутмайликки, Рамазон ойи кириши билан Аллоҳнинг раҳмат, мағфират эшиклари очилади. Шундай улуғ кунларда динимиз ақийдасига зид нарсаларни тарқатиш гуноҳи кабирадир. Аллоҳ барчамизни икки дунё саодатига эриштирсин.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг
Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имомлар учун навбатдаги қироат дарслари бошланди

17.12.2025   1919   1 min.
Имомлар учун навбатдаги қироат дарслари бошланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан имом-хатиблар ва имом ноиблари учун қироат дарслари йўлга қўйилган эди.


Шу муносабат билан жорий йил 15 декабрь куни Фарғона, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида қироат дарсларининг илк машғулотлари бўлиб ўтди.


"Қуръон ва тажвидни ўргатиш" ва Масжидлар билан ишлаш бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу дарсларда Абдуллоҳ қори Ҳайдаров Жиззах вилоятида, Абдусамад қори Мамасолиев Қашқадарё вилоятида ва Абдулбосит қори Эшқобилов Фарғона вилоятида амалий машғулотларни олиб бормоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

 

 

Имомлар учун навбатдаги қироат дарслари бошланди Имомлар учун навбатдаги қироат дарслари бошланди Имомлар учун навбатдаги қироат дарслари бошланди Имомлар учун навбатдаги қироат дарслари бошланди Имомлар учун навбатдаги қироат дарслари бошланди
Ўзбекистон янгиликлари