Шу йилнинг 8-13 февраль кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида 27- халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади.
Мазкур мусобақа машҳур Қуръон ҳофизларини Аллоҳ таолонинг каломи шарифига кўрсатган беқиёс хизматлари учун тақдирлашнинг юксак намунаси сифатида таниқли машҳур Қуръон ҳофизи, марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомад номи билан аталиб, унда марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомаднинг оила аъзолари ҳам фахрий меҳмон сифатида қатнашади.
Мазкур мусобақа қуйидаги 4 йўналишда бўлиб ўтади:
Маълум қилинишича, бу йилги мусобақада таклиф қилинган 65 та давлатдан қорилар иштирок этади.
Юртимиздан Тошкент ислом институти ўқитувчиси Валихон қори Азимбоев Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтадиган Шайх Абдулбосит Абдуссомад номли 27- халқаро Қуръони карим мусобақасининг биринчи йўналишида қатнашиши учун кеча Миср Араб Республикасига жўнаб кетди. Биз вакилимизга ушбу нуфузли мусобақада совринли ўринни қўлга киритишида Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз.
Халқаро алоқалар бўлими
Ушбу англашув меморандуми икки томон ўртасида илмий салоҳиятни кенгайтириш ва икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик соҳаларини ривожлантиришга бўлган эътиборни акс эттиради.
Учрашувда қуйидагиларга эришилди;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўртасида англашув меморандуми;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Ҳадис илми мактаби ўртасида англашув меморандуми;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли ўрта махсус таълим муассасалари ўртасида англашув меморандуми;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Мир Араб олий мадрасаси ўртасида англашув меморандуми;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Имом Термизий номидаги ислом институти ўртасида англашув меморандумларини имзоланиши шулар жумласидандир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати