Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Январ, 2025   |   6 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:34
Аср
15:28
Шом
17:12
Хуфтон
18:31
Bismillah
06 Январ, 2025, 6 Ражаб, 1446

Одоб

3.01.2020   3129   1 min.
Одоб

1. Уйга кириш ва чиқиш одоби

Уйингизга кириш ва чиқишда хушмуомалалик ва чиройли тадбир ила ҳаракатланинг. Қачон уйга кирсангиз ёки чиқсангиз эшикни қаттиқ ёпманг ё бўлмаса куч ила ўзи ёпиладиган ҳолда қолдирманг! Чунки, бу ишлар обрў эътиборга сазовор бўлинадиган Ислом кўрсатмасига тўғри келмайди. Балким! Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Мулойимлик нимада бўлса зийнатлайди, мулойим бўлмаган эса маҳрум бўлади"-деган сўзларини эшитгандирсиз.

2. Хонадонингизга кириш ва чиқишда салом беринг!

Агар хонадонингизга кирсангиз ёки чиқсангиз уйда эркакми, аёлми, ким бўлса ҳам мусулмонлар саломи ила салом беринг! Яъни: "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ". Ушбу саломни "хайрли тонг" ва шу кабиларга алмаштирманг! Чунки, бу Ислом шиорини нобуд этишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари ва феълларини мусулмонларга тасвирлаб, буюк ходимлари Анас розияллоҳу анҳуга қуйидагича таълим берганлар. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Эй болажоним! Уйингга кирсанг салом бер! Сенга ҳам, аҳли оилангга ҳам барака бўлади"-дедилар. (Термизий ривояти).
Тобеъинларнинг энг буюкларидан бири Қатода роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Уйингизга кирсангиз, аҳлингизга салом беринг! Чунки, улар сизнинг саломингизга энг ҳақли зотлардир". Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирортангиз мажлисга борса, салом берсин! У ердан турмоқчи бўлса, салом берсин! Биринчи салом иккинчисидан аъло эмас!(яъни: фазилат, савобда бирдек)"-дедилар.

"Мин одобул Ислом" китобидан

Мир Араб олий мадраса талабаси

Муҳаммадюнус Муҳаммадмусо ўғли таржимаси

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Европанинг баъзи давлатларида энг машҳур исм

3.01.2025   1780   1 min.
Европанинг баъзи давлатларида энг машҳур исм

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар" (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

Ўтган 2024 йили Германияда Муҳаммад исми янги туғилган ўғил болалар орасида энг машҳур исм бўлиб, биринчи ўринни эгаллади.

2023 йилда Англия ва Уэльсда ҳам энг машҳур исм Муҳаммад бўлганди. Францияда эса Карим исми биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, Муҳаммад исми биринчи марта Британияда ўғил болалар учун энг машҳур исм бўлди. Бу ҳақда The Guardian манбаси хабар берди.

Ўғил болалар орасида Нуҳ исми иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, қизлар ўртасида Оливия биринчи ўринни сақлаб қолди.