Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:46
Пешин
12:27
Аср
15:17
Шом
17:02
Хуфтон
18:21
Bismillah
23 Декабр, 2025, ,

Қиз фарзанд кўрган бўлсангиз

18.12.2019   2732   1 min.
Қиз фарзанд кўрган бўлсангиз

Баъзан “Яна қиз туғдингми? Бунча қиз туғаверасан?” деб аёлини маломат қиладиганларни эшитиб қоламиз. Аввало, ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлишига аёлингиз айбдор эмас. Ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлишини ирода қилувчи Аллоҳ таолонинг Ўзидир! Бандасининг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

Унутманг, иккита қизингиз бор дегани, дўзахдан иккита парда бор деганидир. Яна қиз фарзанд кўрдингизми, пардалар сони яна биттага кўпайибди-да!

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади, дедилар”.

Нима, “Қизни боқиш, узатиш осонмас ҳозирги пайтда” дейсизми?

Нега ундай дейсиз? Раззоқ бор! Раззоқ дегани қимирлаган жонзотнинг ризқини берувчи дегани! Роббимиз сизнинг ҳам, қизингизнинг ҳам ризқини беради!

Оламлар Робби Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: 

وَلاَ تَقْتُلُواْ أَوْلاَدَكُم مِّنْ إمْلاَقٍ نَّحْنُ نَرْزُقُكُمْ وَإِيَّاهُمْ

Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз  (Анъом сураси, 151-оят).

Қолаверса, дўзахни беркитадиган парда ўз-ўзидан бўлмайди-ку, дўстим! Бунинг учун дўзахдан узоқлаштириб, жаннатга яқинлаштирадиган амалларни кўпроқ қилиш, шу жумладан, қиз фарзанд кўрганда хурсанд бўлиш, уларни одоб-ахлоқли этиб тарбия қилиш лозимдир.

Менимча, энди қиз фарзанд кўрганингизда хафа бўлмасангиз, “Ҳамма фарзандларим қиз бўлса ҳам розиман” дейдиган кайфиятга ўтсангиз керак!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин!

 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Китоб тақдимоти бўлиб ўтди

19.12.2025   14955   1 min.
Китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 21-сон жазони ижро этиш колониясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Эй бандаларим...” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти Зангиота тумани «Ал-Имон» жоме масжиди имом-хатиби Фаррух домла Султонов қатнашиб, китобнинг мазмун моҳиятини йиғилганларга тушунтириб берди. 

 

 

Китоб тақдимоти бўлиб ўтди Китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари