Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:46
Пешин
12:27
Аср
15:17
Шом
17:02
Хуфтон
18:21
Bismillah
23 Декабр, 2025, ,

Қиз фарзанд кўрган бўлсангиз

18.12.2019   2724   1 min.
Қиз фарзанд кўрган бўлсангиз

Баъзан “Яна қиз туғдингми? Бунча қиз туғаверасан?” деб аёлини маломат қиладиганларни эшитиб қоламиз. Аввало, ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлишига аёлингиз айбдор эмас. Ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлишини ирода қилувчи Аллоҳ таолонинг Ўзидир! Бандасининг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

Унутманг, иккита қизингиз бор дегани, дўзахдан иккита парда бор деганидир. Яна қиз фарзанд кўрдингизми, пардалар сони яна биттага кўпайибди-да!

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади, дедилар”.

Нима, “Қизни боқиш, узатиш осонмас ҳозирги пайтда” дейсизми?

Нега ундай дейсиз? Раззоқ бор! Раззоқ дегани қимирлаган жонзотнинг ризқини берувчи дегани! Роббимиз сизнинг ҳам, қизингизнинг ҳам ризқини беради!

Оламлар Робби Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: 

وَلاَ تَقْتُلُواْ أَوْلاَدَكُم مِّنْ إمْلاَقٍ نَّحْنُ نَرْزُقُكُمْ وَإِيَّاهُمْ

Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз  (Анъом сураси, 151-оят).

Қолаверса, дўзахни беркитадиган парда ўз-ўзидан бўлмайди-ку, дўстим! Бунинг учун дўзахдан узоқлаштириб, жаннатга яқинлаштирадиган амалларни кўпроқ қилиш, шу жумладан, қиз фарзанд кўрганда хурсанд бўлиш, уларни одоб-ахлоқли этиб тарбия қилиш лозимдир.

Менимча, энди қиз фарзанд кўрганингизда хафа бўлмасангиз, “Ҳамма фарзандларим қиз бўлса ҳам розиман” дейдиган кайфиятга ўтсангиз керак!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин!

 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Муфтий ҳазратнинг “Инсон қадри” китоби тақдим этилди

23.12.2025   1298   1 min.
Муфтий ҳазратнинг “Инсон қадри” китоби тақдим этилди

Бугун Самарқанд вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби бошчилигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг янги нашрдан чиққан “Инсон қадри” номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятимизда фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, фаол имом-хатиблар ҳамда отинойилар иштирок этди. Тақдимот Қуръони карим тиловати билан бошланиб, китобнинг мазмун-моҳияти, инсон қадрини улуғлаш, маънавий тарбия ва жамиятдаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир якунида “Инсон қадри” китоби вилоят ҳудудидаги 288 та масжидга тарқатилди ҳамда уни диний-маърифий ишлар жараёнида кенг фойдаланиш тавсия этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

 Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати

Муфтий ҳазратнинг “Инсон қадри” китоби тақдим этилди Муфтий ҳазратнинг “Инсон қадри” китоби тақдим этилди Муфтий ҳазратнинг “Инсон қадри” китоби тақдим этилди Муфтий ҳазратнинг “Инсон қадри” китоби тақдим этилди Муфтий ҳазратнинг “Инсон қадри” китоби тақдим этилди Муфтий ҳазратнинг “Инсон қадри” китоби тақдим этилди Муфтий ҳазратнинг “Инсон қадри” китоби тақдим этилди Муфтий ҳазратнинг “Инсон қадри” китоби тақдим этилди Муфтий ҳазратнинг “Инсон қадри” китоби тақдим этилди
Ўзбекистон янгиликлари