Бир кунда беш маҳал (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир.
БОМДОД НАМОЗИ
Бомдод намози тонг отгандан то қуёш чиққунича ўқилади. Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз, жами тўрт ракатдир. Фарз амални (намозни) адо этган киши охиратда савобга эришади, уни адо этмаган киши азобланади. Суннат амалини адо этган киши улкан савобга эришади.
Бомдод намозининг икки ракат суннати бундай ўқилади:
«Каъбанинг бир тарафига юзланиб шу вақт бомдод намозининг икки ракат суннатини холис Аллоҳ таоло учун ўқишни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади (1–2-расмлар).
Бироз ўтирилгач, яна «Аллоҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳона роббиял аъла», дейилади (17–18-расмлар).
Уч марта тасбеҳ айтгач, иккинчи ракатга «Аллоҳу акбар», деб турилади (19–20-расмлар). Туришда аввал пешона, сўнг икки қўл ва охири икки тизза ердан кўтарилади.
Иккинчи ракатга турганда, ичида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» айтилади ва Фотиҳа сураси ўқилади. Фотиҳа сурасидан сўнг яна бир (зам) сура ўқилади.
Сўнг: «Аллоҳуакбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳанароббиялазийм», дейилади (21–22-расмлар).
Уч марта тасбеҳ айтилгач, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб қад ростланади ва «Роббана лакал ҳамд», дейилади (23–24-расмлар).
Сўнг «Аллоҳуакбар», дея саждага борилади. Саждада уч марта «Субҳанароббиялаъла», дейилади (25–26-расмлар).
Сўнг «Аллоҳуакбар», дея саждадан бош кўтарилади ва чўкка ўтирилади (27–28-расмлар).
Бироз ўтиргач, яна «Аллоҳуакбар», дея иккинчи саждага борилади. Саждада уч марта: «Субҳанароббиялаъла», дейилади (29–30-расмлар).
Сўнг «Аллоҳуакбар», дея саждадан бош кўтарилиб (31–32-расмлар) чўкка ўтирилади. Бу ўтириш қаъда дейилади. Қаъдада кўкракка қараб ўтирилади. Бу қаъдада ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқилади:
ЎМИ матбуот хизмати
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ
Бошқа мақолалар
Видеолар
Ҳаққингизга етмиш минг фаришта дуо қилишини истайсизми?