Роскосмос агентлиги раҳбари Дмитрий Рогозиннинг РИА Новости агентлигига берган интервюсида туркиялик фазогир Россия фазогирлари билан бир қаторда Халқаро космик станцияга чиқиши келишилгани ҳақида маълумот берди.
Туркия ва Россия ўртасида космик ривожланиш соҳасида бир қатор ҳамкорлик лойиҳалари кўриб чиқилган. Ушбу келишувлар Туркия президентининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида амалга оширилмоқда. Фазогирларни тайрлаш марказида туркиялик космонавтлар ҳам малака ошириши масаласи ҳал этилган.
Россия томони Туркия раҳбарига 2023 йилда туркиялик фазогирни космосга олиб чиқиш таклифини билдирган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ учун ушбу ўн кунликда қилинадиган солиҳ амаллардан кўра севимлироқ амал йўқдир”, дедилар. Шунда: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилиш ҳамми?” деб сўралди. У зот алайҳиссалом: “Ҳа, Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилиш ҳам. Фақат бир киши ўз жони ва моли билан чиқиб, ундан бирон нарсасиз қайтиб келса, бундан мустасно”, дедилар.
(Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Доримий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Ривоят лафзи Абу Довудга тегишли).