Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Июн, 2025   |   14 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:50
Пешин
12:28
Аср
17:37
Шом
19:59
Хуфтон
21:36
Bismillah
10 Июн, 2025, 14 Зулҳижжа, 1446

Нишонга урилган гаплар: “Ўзингга доимо рост сўзларни ихтиёр қил, агарда сени ростлик ўлдирса ҳам”

06.08.2019   3134   1 min.
Нишонга урилган гаплар: “Ўзингга доимо рост сўзларни ихтиёр қил, агарда сени ростлик ўлдирса ҳам”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

«Гўзаллик қаерда?» деб сўрасалар, «Гўзаллик Аллоҳ таолодан ҳаё қиладиган юзлардадир» деб жавоб бер!

«Тарих муҳрлаган сўзлар»

*****

Ўзингга доимо рост сўзларни ихтиёр қил, агарда сени ростлик ўлдирса ҳам.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

*****

БЕШ ТОИФА ОДАМ УЙЛАНИШГА, ОИЛА ҚУРИШГА ЯРОҚЛИ ЭМАСЛАР:

  1. ДИНДОРЛИГИ КАМ.
  2. АХЛОҚСИЗ.
  3. БАХИЛ.
  4. АЁЛЛАРГА КЎЗ ОЛАЙТИРАДИГАН.
  5. ФЕЪЛ-АТВОРИ, ХАРАКТЕРИ ЁМОН.

“ХОВАТИР РОҚИЯ ЖУРНАЛИ”

*****

Йиқилганингда турғазиб қўйиш учун узатилган қўл кўча-кўйда учрашиб қолинганда сўрашиш учун узатиладиган минглаб қўллардан ишончлироқдир.

«Тарих муҳрлаган сўзлар»

*****

Ҳар қандай инсоннинг муаммоси бошқа бир инсондир.

  • Инсон инсондан ножам бўлади.
  • Инсон инсондан қўрқади.
  • Инсон инсон сабабли тушкунликка тушади.
  • Инсон инсон туфайли безовта бўлади.
  • Инсон инсон сабабли ҳаётни ёқтирмай, ўлимни орзу қилади.
  • Инсоннинг ҳаёти инсон туфайли азобга айланади.
  • Инсон инсон туфайли ўлади.
  • Инсон инсон туфайли инфаркт, инсульт ва қандли диабет каби касалликларга йўлиқади.

Одил Содиқ,

психолог

*****

Бир одамнинг қандайлиги:

— пули кўпайганда;

— мансабга ўтирганда;

— бирга сафарга чиққанда маълум бўлади.

*****

Очлик пайтида ноннинг эскиси бўлмайди.

«Тарих муҳрлаган сўзлар»

*****

Гапираётганингда, сенга тикилиб, жим қараб турганларнинг барчаси ҳам гапингни тинглаётган бўлавермайди. Айримлар гапириш навбатини кутиб жим туради.

*****

Ўғил бола жинсига мансуб бўлиб туғилганларнинг барчаси ҳам ЭРКАК дейилавермайди.

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Унутилаётган суннатлар (25-суннат): Фарз намозидан кейин Оятул Курсийни ўқиш

16.12.2020   7262   1 min.
Унутилаётган суннатлар (25-суннат): Фарз намозидан кейин Оятул Курсийни ўқиш

 

Абу Умома ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул Курсийни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлими тўсиб туради", деганлар (Имом Насоий, Имом Табароний ривояти).

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул Курсийни ўқиса, келаси намозгача у (банда) Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади» (Имом Табароний ривояти).

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар