Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Март, 2026   |   15 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:35
Қуёш
06:53
Пешин
12:40
Аср
16:32
Шом
18:21
Хуфтон
19:33
Bismillah
04 Март, 2026, 15 Рамазон, 1447

Саудия Арабистонида 72 ёшли аёл Қуръони Карим ҳофизи бўлди

01.08.2019   4708   1 min.
Саудия Арабистонида 72 ёшли аёл Қуръони Карим ҳофизи бўлди

Хайрия Ҳусайн Собир хоним Жидда шаҳрининг бу йилдаги энг ёши улуғ қорияси деб эълон қилинди. Бу ҳақда iqna агентлиги хабар берди.

Айтишларича, у Аллоҳнинг каломини ёдлашни бошлаганида катта қийинчиликларга дуч келган. Бироқ қисқа фурсат ичида Аллоҳнинг инояти билан бу йўлдаги барча мураккабликлар ниҳоясига етган.

Унга бу йўлда қория синглиси катта ёрдам берган. Хайрия Ҳусайн Собир хоним Жидда шаҳридаги Дорул Ҳуда Қуръон марказида икки йилда Қуръони Каримни бутунлай ёд олиб, махсус гувоҳнома олган. Маълум бўлишича, қория хоним ҳозирда Қуръони карим билимлари ва тафсири бўйича ўз малакасини оширишда давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Закот беришдан мақсад нима?

02.03.2026   7124   1 min.
Закот беришдан мақсад нима?

Фарз қилинган закот чўнтаклардан олинадиган солиқ эмас, балки у энг аввало инсонларга меҳр-мурувват ва раҳм-шафқат туйғу, шиорларини сингдириш, турли табақалар ўртасида танишув ва улфатлик муносабатларини мустаҳкамлашдир. Қуръони Каримда закот беришдан мақсад, ғоя баён этилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитобан: "Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуойинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир" (Тавба сураси, 103-оят) дейилган.

Шунингдек, закот жорий этилишининг энг муҳим ҳикматларидан бири, нафсни тубанлик кирлигидан тозалаш ва жамиятни олий даражага кўтаришдан иборатдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ.

Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Закот — Исломнинг кўпригидир" деганлар. Закот бериш билан бевалар, етимлар, ногиронлар ва муҳтожларга ғамхўрлик қилинади. У инсонлар ўртасида алоқаларни яхшилаб, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги кўприк.