Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Март, 2026   |   16 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:34
Қуёш
06:52
Пешин
12:40
Аср
16:33
Шом
18:22
Хуфтон
19:34
Bismillah
05 Март, 2026, 16 Рамазон, 1447

Саудия Арабистонида 72 ёшли аёл Қуръони Карим ҳофизи бўлди

01.08.2019   4711   1 min.
Саудия Арабистонида 72 ёшли аёл Қуръони Карим ҳофизи бўлди

Хайрия Ҳусайн Собир хоним Жидда шаҳрининг бу йилдаги энг ёши улуғ қорияси деб эълон қилинди. Бу ҳақда iqna агентлиги хабар берди.

Айтишларича, у Аллоҳнинг каломини ёдлашни бошлаганида катта қийинчиликларга дуч келган. Бироқ қисқа фурсат ичида Аллоҳнинг инояти билан бу йўлдаги барча мураккабликлар ниҳоясига етган.

Унга бу йўлда қория синглиси катта ёрдам берган. Хайрия Ҳусайн Собир хоним Жидда шаҳридаги Дорул Ҳуда Қуръон марказида икки йилда Қуръони Каримни бутунлай ёд олиб, махсус гувоҳнома олган. Маълум бўлишича, қория хоним ҳозирда Қуръони карим билимлари ва тафсири бўйича ўз малакасини оширишда давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Талаба закот олишга ҳақлими?

06.03.2025   7568   1 min.
Талаба закот олишга ҳақлими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳанафий мазҳабининг етук фақиҳи Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Танқийҳул фатовол Ҳомидийя” китобида бундай деганлар: Талаба илм олиш учун йўлга чиқса, унинг моддий шароитини таъминлаш мусулмонлар зиммасига лозим бўлур. Агар унга етарли маблағни ажратмасалар, шу маблағ улардан қозининг буйруғи ила мажбуран ундириб берилур. Шунингдек, закотни вақтида адо қилмай, зиммасида закот бериш қарзи бўлган кишиларни ҳам уни адо этишга (толиби илмга беришга) мажбурланурлар”.


Моликий мазҳабининг етук фақиҳи Қасрий ибн Муҳаммад ал-Мухтор ибн Усмон ибн ал-Қасрий, ал-Ийдайлабий раҳимаҳуллоҳ “Толиби илмлар ҳар йили мусулмонлардан юз динор миқдорида молиявий маблағ олишга ҳақли бўлурлар” – деб фатво берганлари айтилган.


Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Раддул Муҳтор” китобида бундай деганлар: “Байтул-мол яъни давлат бюджетидан ажратиладиган ёрдам пулларининг бериладиган ўринларидан бири – олимлар ва бошқа ишларни ташлаб, шаръий илм олишга астойдил киришган талабалардир”. Валлоҳу аълам.

Баҳодир Баҳромжон ўғли,
Тошкент Ислом институти ўқитувчиси.

 

 

Мақолалар