Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Август, 2025   |   9 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:48
Қуёш
05:20
Пешин
12:34
Аср
17:31
Шом
19:42
Хуфтон
21:07
Bismillah
03 Август, 2025, 9 Сафар, 1447

Озодликдан маҳрум этилган собиқ талабаларга алоқадор ҳукумат қарори қабул қилинади

16.07.2019   4755   1 min.
Озодликдан маҳрум этилган собиқ талабаларга алоқадор ҳукумат қарори қабул қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Озодликдан маҳрум этилган собиқ талабаларни олий таълим муассасаларидаги ўқишини давом эттиришига шароит яратиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Озодликдан маҳрум этилган собиқ талабаларни олий таълим муассасаларидаги ўқишини давом эттиришини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, маҳкумларнинг  ўқишини давом эттириш уларнинг ўқишини сиртқи таълим шаклига тиклаш (кўчириб тиклаш) ва интернет тармоғи орқали масофадан (он-лайн) ўқитишни ташкил этиш асосида амалга оширилади.

 

Маҳкумларнинг ўқишини тиклаш (кўчириб тиклаш) таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда ваколатли комиссиялар қарорларига асосан амалга оширилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан олий таълим муассасасидаги ўқишини давом эттириш истагини билдирган маҳкумларнинг ўқишини тиклаш (кўчириб тиклаш) тўғрисидаги ариза ва тегишли ҳужжатлари (паспорт нусхаси, рейтинг дафтарчасидан ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха) уларнинг жазони ижро этиш муассасалари ижро жойи ва турини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Булар Аллоҳ учун, мен учунчи?

01.08.2025   17740   1 min.
Булар Аллоҳ учун, мен учунчи?

حدثنا العباس الدوري نا يعلى بن عبيد نا موسى هو الجهني عن مصعب بن سعد عن أبيه قال: جاء أعرابي النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم فقال: يا رسول الله: علمني كلاما أقوله قال :”قل لا إله إلا الله وحده لا شريك له الله أكبر كبيرا والحمد لله كثيرا وسبحان الله رب العالمين لا حول ولا قوة إلا بالله العزيز الحكيم“. قال: هؤلاء لربي فما لي قال: قل:  اللهم اغفر لي وارحمني واهدني وارزقني.

 

Мусъаб ибн Саъд отасидан ривоят қилади: “Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули, менга бир калимани ўргатинг, мен уни айтиб юрай”, деди.

Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, Аллоҳу акбар кабийро, валҳамдулиллааҳи касийро, субҳааналлоҳи Роббил ъааламийн, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъазийзил ҳакийм”, деб айт! дедилар.

У: “Булар Аллоҳ учун, мен учунчи?” деди. “Аллоҳуммағфирлий, варҳамний, ваҳдиний, варзуқний”, дегин”, деб айтдилар”.

 

Калима ва дуонинг маъноси: Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқ. Аллоҳ буюкдир, энг буюкдир, Аллоҳга кўп ҳамд бўлсин. Оламлар Робби пок деб ёд этаман. Куч ҳам, қувват ҳам фақат Азизу Ҳаким Аллоҳ биландир.

Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени ҳидоятга бошла ва менга ризқ бергин.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси