Жорий йил Ҳаж мавсумида ҳожиларга қулайлик яратиш мақсадида Мино водийсида илк бор баланд чодирлар ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Бу ўз навбатида зиёратчилар сонининг ортишига ва турли ноқулайликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Бу ҳақда islam-today.ru нашрига таяниб "Ислом.уз" портали хабар беради.
Ҳар бир чодир саккиз кишига мўлжалланган бўлиб, чодирлар оловга чидамли материаллардан тайёрланган ва улардан фойдаланиш жуда ҳам қулай. Махсус дизайн асосида тайёрланган чодирларни йиғиш ва олиб ташлаш жуда осон. Бу эса ташкилотчиларнинг ҳам ишини енгил қилиши айтилган.
Мазкур чодирнинг биринчи қавати уй ходимларига ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун ишлатилса, юқори қаватларда зиёратчилар яшайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ташаббуси билан Республика миқёсида спортнинг футбол, шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича "Муфтий кубоги" ўйинлар ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан 2025 йил 6 сентябрь куни Сурхондарё вилояти "Алпомиш" ўйингоҳида вилоят босқичининг якуний учрашуви бўлиб ўтди.
Вилоят босқичининг якуний учрашувида қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:
Футбол бўйича:
• 1-ўрин Шўрчи ва Олтинсой туманлари имомларидан таркиб топган жамоа
• 2-ўрин Термиз шаҳар жамоаси
• 3-ўрин Денов ва Узун туманлари имомларидан таркиб топган жамоа
Стол тенниси бўйича:
• 1-ўрин Термиз шаҳар жамоаси
• 2-ўрин Термиз тумани жамоаси
• 3-ўрин Денов тумани жамоаси
Шахмат бўйича:
• 1-ўрин Жарқўрғон тумани жамоаси
• 2-ўрин Шўрчи тумани жамоаси
• 3-ўрин Термиз шаҳар жамоаси
Шашка бўйича:
• 1-ўрин Жарқўрғон тумани жамоаси
• 2-ўрин Бойсун тумани жамоаси
• 3-ўрин Қизириқ шаҳар жамоаси
Surxonmuslim.uz