Танловга!
Аллоҳ таолонинг марҳаматини қарангки, бу йилги Рамазон ойи бошқа йилдаги Рамазон ойларга қараганда файзли ва кўтаринки руҳда ўтмоқда. Мана шундай Рамазон кечаларининг бирида ифторлик қилиш учун чақирилган жойга борар эканман, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиб, шундай муборак Рамазон ойида рўзадорларга ифторлик қилиб беришни ният қилган киши ким экан ўзи деган савол менинг хаёлимни қамраб олди. Сабаби, Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисида: «Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга рўзадорнинг ажрича ажр берилади, лекин рўзадорнинг ажридан бирор нарса камаймайди» - деб бобомиз Имом Термизий ҳазратларининг ривоят қилган ҳадислари кўз ўнгимда гавдалана бошлади. Мен рўза тўғрисида ўқиган китобда мана шу ҳадисни шарҳлаб уламоларимиз рўзадорга ифторлик қилиб берган инсонга Аллоҳ таоло рўза тутган инсоннинг савобидан бошқа савоб беришлигини зикр қилиб ўтишган эди. Мен мана шундай савобга эга бўладиган инсоннинг уйига ифторлик қилиш учун боряпман деган хаёл билан чақирилган жойга келганимни ҳам сезмай қолибман.
Ҳовли ташқарисида ифторликни савобини умид қилиб, ёшлари ҳам анча жойга бориб қолган отахон бизларни чиройли муомала билан очиқ чеҳрада кутиб олди ва уйига олиб кирди. Ичкарига кирар эканман Аллоҳнинг мана шундай кунларга етказганига шукрлар айтдим. Ифторлик дастурхонига ўтирар эканман Аллоҳ таолонинг биз инсонларга берган неъматларига ич-ичимдан шукрлар айтар эдим. Мана ҳамма оғзини очадиган пайт ҳам яқинлашиб қолди. Шу пайт бирданига бизлар ўтирган жойга узоқдан савлат, виқор, шаҳдам қадамлар билан бошига дўппи кийган, устида оқ куйлак, эгнига чакмон кийиб олган, устидаги кийимлари ўзига ярашган бир инсон кириб келар эди. Мен хаёлимда бу инсон шу маҳалланинг имоми бўлса керак деб уйладим. Имом домла ичкарига кирар экан ҳаммага: «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва боракатуҳу» деб салом бериб, уй эгаси кўрсатган жойга бориб ўтирди. «Ифторликка ҳали вақт бор экана» - деб қолди уй эгаси. Ва ҳамма келган инсонлар имом домладан рўзанинг фазилатлари ҳақида ва кимларга рўза тутиш фарз эканлиги туғрисида мавъиза килиб беришини сўради.
Имом домла ҳам келганларнинг илтимосларини инобатга олган ҳолда ва оғиз очиш учун вақт бор эканлигидан фойдаланиб, рўзанинг фарз бўлиши ҳақида нозил бўлган ояти карима билан мавъизасини бошлади:
«Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Бақара сураси 183-оятида: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсаларингиз». Демак, бу ояти каримадан кўрсак буладики, Аллоҳ таоло ўзининг суюкли мўмин бандаларига Рамазон рўзасини тутмоқликни фарз қилди. Ва Рамазон ойида кимки рўза тутадиган бўлса, ўзига тақво деб аталган улуғ бир фазилатни касб қилишини ҳам зикир қилиб ўтди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда ҳам: «Одам боласининг ҳамма амалининг (савоби) ўзи учундир. Аллоҳ азза ва жалла: «Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (Одам боласи) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур. Рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳнинг наздида мискнинг ҳидидан да яҳшироқдир», дэди» дейилган. (Имом Бухорий ривоят қилган).
Демак, инсоннинг рўза тутишдан бошқа қилган ҳамма амали ўзи учун бўлади. Фақатгина рўза Аллоҳ учун бўлади. Рўза тутишдан бошқа барча амалларда у хоҳласа, хоҳламаса ҳам ҳўжакўрсинлик, ўзгаларнинг ҳаваси, мақтови пайдо бўлади. Мисол учун, намоз ўқимоқчи бўлган одам, намозга таҳорат қилганида, намоз ўқишлик учун жой ҳозирлаганда, намоз ўқиб бўлганидан сўнг инсонлар ҳаёлида бу инсон намоз ўқимоқда, таҳорат қилмоқда, демак бу инсон яхши инсон экан, бу инсонни ҳурмат қилиш керак деган тасаввур уйғонади. Шунга ўхшаш закот берган инсон ҳам ҳарчанд уринмасин, закот берган кишининг ҳаққига дуо қилади. Ҳажда ҳам ҳудди шундай. Ҳаждан қайтганидан сўнг гуруҳ-гуруҳ кишилар зиёратига келади. «Ҳожи ака» ёки «Ҳожи она» дэган ном билан чақирилади.
Рўзада эса, биз юқорида санаб ўтган нарсаларнинг бирортаси ҳам йўқ. Кечаси ҳеч ким кўрмайдиган вақтда саҳарлик қилади. Кундузи эса ҳамма билан баробар ўзининг иши билан юраверади. Ифтор вақти кираётганда ҳам, ҳеч кимсиз ёлғиз ўзи қолганида ҳам рўзадор Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб, оғзини очиб юбормайди. Мана шуларнинг ҳаммаси рўза Аллоҳ учун тутилишининг белгисидир.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло учун холис ниятда тутилган рўзанинг савобини ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи беришлигини ваъда қилди.
Рўзанинг фазилатлари ҳақида гапирадиган бўлсак:
Рўза тутишликнинг юқорида санаб ўтган фазилатларидан ташқари яна фазилатлари жуда ҳам кўп. Фақатгина бу ерда рўза тутган инсонга тегишли бўлган афзалликларнигина санаб ўтдилар.
Имом домланинг сўзини шунчалик даражада жон қулоғимиз билан эшитган эканмиз, ҳаттоки оғиз очадиган вақт ҳам аста-секин ўтиб бораётганини сезмай қолибмиз.
Мана ҳамма орзиқиб кутган оғиз очадиган вақт ҳам келди. Имом домла сўзини тугатиб ҳамма рўза тутканларни ҳаққига дуо қилди. Ифторлик дастурхонида ҳаммамизга маълум бўлган миллий таомларимиздан тортиб то пишириқлари-у сомсаларгача бор. Оғиз очиб бир нарсалар қоринга борганидан сўнг инсон ифторликдан олдин «ҳа бу нарсалардан дастурхонда ҳозир ҳеч вақо қолмайди, ҳаммасини еб қўяман» деб уйлайди-да лекин, ўша нарсаларга қорни эмас биринчи бўлиб кўзи тўяди. Инсон Рамазон ойида бошқа ойларда иштаҳа билан танавул қиладиган нарсаларини бу ойда ейишга унчалик таъби унамайди. Сабаби, нафс инсонни Рамазон ойида қорнини ўзи яхши кўрган нарсаларидан ҳам тийишга ундаб туради. Ҳамма ифторлик қилиб бўлгач имом домла шунча рўзадорларга қилиб берган ифторлигини даражаси савоби ҳақида рўзадорларга ва инсонларга гапириб берди. Рамазон ойининг фазилатлари, у ойда Аллоҳ таолонинг муборак каломи нозил бўлгани, бу ойда минг ойдан афзал қадр кечасининг борлиги, закот беришнинг фазилати, бошқа ойларда инсонларни гуноҳ қилишга чорлаб, ундаб турадиган жин ва шайтонларнинг кишанланиши, муҳтож инсонларга ёрдам бериш, бу ойда рўзадорни оғзини бир хурмо билан очтириб ифтор қилиб берса ҳам буйнини дўзахдан озод қилиб қолиш керак эканлиги борасида инсонларга тушунчалар бериб уларни кенгроқ қилиб шарҳлаб, ҳикоялардан мисоллар келтириб ҳалққа тавсиялар берди.
Имом домла сўзининг охирида бундай неъматларни рўзадорларга ато қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар айтди. Аллоҳ таолонинг берган неъматларига шукр қилиш керак. Нимагаки, инсон ўзи яшаб турган ён атрофидаги қийинчилик, тартибсизлик, уруш-жанжалларга назар соладиган бўлса, бундай жаннатмакон ўлкада тинч-хотиржам, ота-онаси, қариндош-урўғи, суйикли жуфти ҳалоли, шириндан-шакар фарзандлари бағрида соғ-омон уйнаб-кўлиб юрганига шукр қилиши керак. Бошқа давлатларга назар соладиган бўлсак, уларнинг ҳеч бири бизларга ўхшаб эрталабдан туриб, бемалол меҳрибон, раҳмли аёлининг таёрлаб қуйган саҳарлик дастурхонига ўтириб, қулидан чойни ичиб, бомдод намозини ўқиб, бемалол ишига бориб келиб, туни билан ибодат қилиб чиққан одамнинг савобини олай деб таровиҳ намозларига бориб, беш маҳал намозини тўла-тўкис адо етиб юрган давлатлар ва инсонлар камдан-кам. Шунинг учун ҳам биз бундай тинч-тотув ҳаётга етказганига шукр қилиб, қўлимиздан келганича яхшилик қилишка ҳаракат қилишимиз керак.
Фойдаланилган манбалар:
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1-курс талабаси Ҳайтмурат Ережепов.
Инсон қадри улуғланаётган Янги Ўзбекистонда одамларни ҳаётдан рози қилиш, ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда турли соҳа вакилларига эҳтиром кўрсатиш муҳим вазифа этиб белгиланган.
Айниқса, ён-атрофимизни обод ва озода қиладиган касб эгаларини қадрлаш — инсонпарвар жамиятнинг асосий белгисидир.
Шу мақсадда, 30 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан "Ҳазрати Имом" мажмуасида пойтахтимиз ободлиги ва кўркамлигига ҳисса қўшиб келаётган ободонлаштириш ходимлари учун эҳсон дастурхони ёзилиб, илиқ сўзлар ила ҳадялар улашилди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси масъуллари ва 200 нафардан зиёд ходимлар иштирок этди.
Муфтий ҳазратлари ўз сўзларида сўнгги йилларда юртимизда Давлатимиз Раҳбари томонидан инсон қадрини юксалтириш йўлида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётгани ва бу ҳар бир ҳамюртимиз ҳаётида ўз аксини топаётганини алоҳида таъкидлаш баробарида мазкур касб эгаларининг жамият ҳаётидаги ўрни беқиёс экани, улар туфайли юртимиз обод, кўчаларимиз ораста, атроф-муҳитимиз покиза ва қалбларимиз равшан бўлишини алоҳида қайд этдилар.
Шунингдек, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзларида ана шундай фидойи инсонлар динимизда юксак қадрланишини таъкидлаб, йўлдан озорни кетказиш ҳам иймондан саналишини, Исломда покликка алоҳида эътибор қаратилиши унинг иймон билан боғланганидан ҳам яққол кўринишини айтиб ўтдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Поклик иймоннинг ярмидир”, деган ҳадисларини ёдга олдилар.
Мухтасар қилиб айтганда, тадбирда жамият фаровонлиги, аввало, инсонга бўлган эътибор, унинг меҳнатини қадрлаш ва муносиб рағбатлантиришдан бошланиши таъкидланди. Пойтахтимиз ободлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган ободонлаштириш ходимларига кўрсатилаётган бундай эҳтиром ва ғамхўрлик давлатимизда ҳар бир инсоннинг меҳнати ва қадри эъзозланишининг яққол намунаси экани қайд этилди.
Тадбир якунида Муфтий ҳазратлари томонидан соҳада фаоллик кўрсатаётган жонкуяр ходимларга қимматбаҳо совғалар, барча иштирокчиларга эса озиқ-овқат жамланмалари ҳадя этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати