Танловга!
Рўза тутмасликка сабаб бўлувчи узрлар
Ҳукмларининг енгиллиги ва буйруқларининг мослашувчанлиги борасида Ислом диннинг катта устунлиги Рўзада ўз аксини топган. Ва шунингдек, Аллоҳ таолонинг рўза оятида:
يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ
“Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди.” (Бақара сураси 185- оят) - дейишлиги билан Ислом нақадар енгил эканлиги намоён бўлади.
Шунинг учун, рўза тутишлик машаққатли ёки узрли бўлган ҳолларда рўза тутмаслик жоиз бўлади. Бундай ҳолатлар эса 2 турга бўлинади:
1)Рўза тутмасликни мубоҳ қилиб, қазосини вожиб қилувчи ҳолатлар.
2)Рўза тутмасликни мубоҳ қилиб, фидяни вожиб қилувчи ҳолатлар.
1) Рўза тутмасликни мубоҳ қилиб, қазосини вожиб қилувчи ҳолатлар:
-Сафар. Ислом ўз шаҳридан шаръий сафар масофасича узоқда бўлган мусофир кишига рўза тутмасликка рухсат беради.
-Касаллик. Бемор – касаллиги зиёда бўлиб кетишидан қўрқса, рўза тутмаслик жоиз бўлади.
- Ҳомиладор ва эмизикли аёл. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл - ўзидан ёки фарзандидан хавфсираса, Ислом бундай муслимага рўза тутмасликка рухсат беради.
- Ҳалок бўлишдан хавфсираш. Агар рўзадорга қаттиқ чанқоқ ва очлик етиб, ўлиб қолишдан хавфсираса, унга ҳам рўза тутмаслик мубоҳ бўлади ва қазоси вожиб бўлади.
2) Рўза тутмасликни мубоҳ қилиб, фидяни вожиб қилувчи ҳолатлар:
- Бундай узр биттагина ҳолос. У ҳам бўлса, тузалмас касаллик ва доимий заифлик сабаб рўза тутишликдан доимо ожиз бўлиш.
Бунга «Шайхул фоний» яъни доим рўза тутишдан ожиз ва тузалишликдан умидини узган бемор кишилар киради. Агар бундай кишилар қишин-ёзин рўза тутишликдан ожиз бўлсалар, бундай ҳолатда рўза тутмайди ва тутмаган ҳар бир кунига фидя тўлайдилар.
«Фиқҳул Ҳанафий фи савбиҳил жадид» китоби асосида тайёрланди.
Тошкент Ислом институти талабаси
Муҳаммад Али Муҳйиддин
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллаган, азалдан халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, бағрикенглик ва саховат каби олижаноб фазилатларни ўзида мужассам этган муқаддас Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарларидан табрик мактублари келиб тушмоқда.
Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига чуқур ҳурмат билдирган ҳолда, юртимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантиришга қатъий интилишларини таъкидламоқдалар.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев;
Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;
Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён;
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний;
Қатар Давлати Амири ўринбосари Шайх Абдуллоҳ бин Ҳамад бин Ҳалиф Ол Соний;
Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;
Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Теббун;
Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим;
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Мажид Хон;
Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.
Қутловлар келишда давом этмоқда.
President.uz