Дубай шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасида Амирликларда фаолият юритувчи “SYSTEM HOLIDAYS” LLC сайёҳлик ширкати мудири Равшан Закиров билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тарғиб этиш, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби кўҳна шаҳарларда саёҳатчилар учун яратилган шарт-шароитлар, республикамизнинг бой маданий ва маънавий мероси тўғрисида маълумотлар бериш, ўзбек халқининг тарихи, маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини кенг тарғиб этиш, оммалаштириш ва мамлакатимизга хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтириш билан изоҳланади.
Учрашув давомида хорижий сайёҳларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббусси билан Самарқанд вилоятида йилига 2 миллион сайёҳга хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази барпо этилгани ва унинг таркибидаги «Боқий шаҳар» мажмуаси, Конгресс холл, 8 та замонавий беш юлдузли меҳмонхона, амфитеатр ва кўплаб бошқа объектларга эътибор қаратилди. Самарқанд халқаро аэропортининг қайта таъмирланиши ва «Очиқ осмон» режими йўлга қўйилиши натижасида хорижий давлатлардан сайёҳлар оқимини оширишга имконият яратилгани айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, “SYSTEM HOLIDAYS” LLC сайёҳлик ширкати мудири билан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш ва уларнинг талабларидан келиб чиқиб, янги туризм хизматларини ўз ичига олган махсус турпакетлар ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди.
Музокаралар якунида “SYSTEM HOLIDAYS” сайёҳлик ширкати билан Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига сайёҳларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказилиб келинаётган намунавий-амалий тадбирнинг навбатдагиси Бандихон туманида ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили ўринбосари Абдухалил домла Абдуназаров бошчилигида ўтказилган тадбирга Сурхондарё вилояти вакиллиги раҳбарияти, туман бош имом-хатиблари ҳамда отинойилари, шунингдек, Бандихон туманидаги масжид имом-хатиблари, ноиблари, отинойилар, Ҳаж-2024 зиёратчилари ва маҳалла раислари таклиф қилиниб улар иштирокида ишчи гуруҳ тузилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан туманда ёт ғоялар таъсирига мойил бўлганлар, жазо муддатини ўтаётганларнинг оила аъзолари, жазо муддатини ўтаб қайтганлар, муқаддам судланганлар, ногирон ва касалманд, эҳтиёжманд фуқаролар, шунингдек табаррук ёшдаги қариялар яшайдиган умумий ҳисобда 30 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирларини олиб бордилар
Сўнг ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо қилиб, йиғилган қавмга “Юртимизда бўлаётган хайрли ишлар”, “Меҳр-оқибат ва шукроналик фазилати”, “Тинчлик ва осойишталик қадри” ва “Масжидларни обод қилиш” каби долзарб мавзуларда маъруза қилиниб, бир юз ўттиз беш нафардан ортиқ намозхон қамраб олинди.
Тадбир сўнгида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Бандихон тумани имом-хатибларининг маънавий-маърифий ҳамда масжид бошқарувидаги фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Сурхондарё вилояти туманлар имом-хатиблари иш самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳнинг фаолияти давом этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилояти вакиллиги
матбуот хизмати