Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Январ, 2025   |   5 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:33
Аср
15:27
Шом
17:11
Хуфтон
18:30
Bismillah
05 Январ, 2025, 5 Ражаб, 1446

Нишонга урилган гаплар – 4

29.09.2018   4248   1 min.
Нишонга урилган гаплар – 4

Қуйида келтириладиган фикрлар ижтимоий тармоқлардаги “Тарих мухрлаган сўзлар” саҳифасидан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

  • Агар бир болага таълим берсанг, бир кишига таълим берган бўласан.

Агар бир қизга таълим берсанг, бутун умматга таълим берган бўласан.

«Тарих мухрлаган сўзлар»

  • «Пул ҳамма ишни қилади» деган гапга ишонадиган одам пул учун ҳамма ишни қилади.

Франклин

Фақирнинг ҳолидан ибрат олайлик! 

Унга бироз егулик, таом бўлса бўлди. Орзуси шу.

Сиз эса...

“Озроқ қўшиб, галакси 8 олсаммикин!”

“Фалон жойда зўр турецский ресторан очилибди. Бугун ўша ерга борсакчи!”

Хоҳиш-истакларингизнинг охири кўринмайди-я, дўстим! 

Кўз буюк неъмат

  • Етишмовчиликдан шикоят қилаётган дўстим! Кўзингизни юмиб ўн қадам юриб кўринг! Шунда Аллоҳ таоло сизга қандай бебаҳо неъматлар берганини ҳис қилиб, Унга шукр қилишга уринасиз! 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

 Нозимжон Иминжонов

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Ражаб ойининг рўзасини тутишни унутманг!

4.01.2025   11178   2 min.
Ражаб ойининг рўзасини тутишни унутманг!

ҲАРОМ ОЙЛАРДА РЎЗА ТУТ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини букиб очиб кўрсатдилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

 

ҲАДИС ШАРҲИ

Уламолар ҳадисни бундай шарҳлайдилар: “Ушбу ҳаром ой (ашҳурул ҳурум)ларда рўза тутишга даъват этади ва уч кун рўза тутиб, уч кун қолдиришга ишора қилади. Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бири ҳисобланади”.

 

ҲАРОМ ОЙЛАРИ ТЎРТТАДИР

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир” (Тавба сураси, 36-оят).

 

БУ ОЙДА РАСУЛУЛЛОҲ ҚАНДАЙ РЎЗА ТУТАРДИЛАР?

Усмон ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу айтади: “Саид ибн Зубайрдан ражаб ойида турганимизда бу ой рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини эшитганман” деди.

 

РАЖАБ ОЙИДА РЎЗА ТУТУВЧИЛАРГА ҚАСР ҚУРИЛАДИ

Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор”.

 

БИР КУНЛИК РЎЗАНИНГ МУКОФОТИ

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

 

САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТИ

06 январь – душанба

Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:24
Ифторлик вақти: (оғиз очиш) 17:12

 

ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?

Нияти: Холис Аллоҳ учун ражаб ойининг рўзасини тутишни ният қилдим.

 

Даврон НУРМУҲАММАД