Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Июн, 2025   |   7 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:09
Қуёш
04:51
Пешин
12:26
Аср
17:34
Шом
19:54
Хуфтон
21:30
Bismillah
03 Июн, 2025, 7 Зулҳижжа, 1446

Ўзбекистонда хорижда ишга ёллаш бўйича хусусий агентликлар ташкил этилади

27.09.2018   3455   1 min.
Ўзбекистонда хорижда ишга ёллаш бўйича хусусий агентликлар ташкил этилади

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонун маъқулланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қонунга кўра фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш бўйича фаолият билан эндиликда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан бир қаторда хусусий бандлик агентликлари ҳам шуғулланиши мумкин.

Қонунда иш қидираётган шахсларни чет элда ишга жойлаштириш бўйича хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солувчи нормалар келтирилган.

Хусусан, хусусий бандлик агентликлари иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчиларга кадрлар танлаш бўйича, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатади.

Бунда чет элда иш билан таъминлаш бўйича фаолият Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

Хусусий бандлик агентликлари хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун эллик минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди.

Мазкур маблағлар лицензия тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда қайтариб берилади.

Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач юридик кучга эга бўлади.

Бошқа мақолалар

Зулҳижжа ойида Аллоҳни кўп зикр қилинг

29.05.2025   5943   1 min.
Зулҳижжа ойида Аллоҳни кўп зикр қилинг

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар" дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).