Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Турсунзода туманидаги “Боғи сомон” деҳқон хўжалигига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Хўжалик раҳбари Камол ҳожи Мадумаров асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди. У ота касбини давом эттириб, қут-барака, элда обрў топган. Бугунги кунда хўжалик узумзори 500 гектарга етган. Ўнга яқин навдаги ширин ва ҳосилдор узумлар довруғи бутун минтақамизга таралган.
Президентимиз узумзор боғ ва маҳсулотлар омборини кўздан кечирди. Шавкат Мирзиёев Камол ота Мадумаровга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган Captiva автомашинасини совға қилди.
Давлатимиз раҳбари шу тумандаги «Ватан» деҳқон хўжалигида ҳам бўлиб, унинг раҳбари Неъмат ҳожи Усмоновга яна бир автомашина туҳфа этди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Савол: Онам тавофнинг биринчи айланасидан кейин касал бўлиб қолди ва мен қолган тавоф ва саъйларини аравага ўтиргизиб қилдирдим. Биз жарима тўлаймизми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Юришга қодир бўлган киши учун тавоф ва саъйни юриб бажариш вожиб саналади. Шунинг учун юришга қодир бўла туриб, узрсиз аравада ёки электромобилда тавоф ёки саъй қилса, қайта бажариш ёки ҳарам ҳудудида жонлиқ сўйиши лозим бўлади. Юриб тавоф қилишга соғлиги тўғри келмаган шахслар эса узрли саналади. Бундай узрли инсонлар мазкур икки амални арава ёки бошқа жиҳозларда бажаришлари мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.