Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Декабр, 2025   |   5 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:22
Қуёш
07:47
Пешин
12:28
Аср
15:18
Шом
17:03
Хуфтон
18:22
Bismillah
25 Декабр, 2025, 5 Ражаб, 1447

Нишонга урилган гаплар – 2 

24.09.2018   6789   1 min.
Нишонга урилган гаплар – 2 

Қуйида келтириладиган фикрлар ижтимоий тармоқлардаги “Тарих мухрлаган сўзлар” саҳифасидан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.

 

  • Ҳаётингиз торайиб, яшашингиз қийинлашиб боряптими? Инсонларга ёрдам беринг. Аллоҳ хоҳласа, натижасини кўрасиз!

 

  • Юзсизлик, ахлоқсизлик ёйилган сари одоб эътиборни жалб қиладиган бўлиб боради.

«Тарих мухрлаган сўзлар»

 

Онасини уйига олиб келган ўғилнинг жавоби

- Онанг сизларнинг уйингизда яшаяптиларми?

- Йўқ, биз онамникида яшаяпмиз.

  • Аллоҳ таоло Ўзига қурбат ҳосил қилаётган ва Ўз ҳузурида мартабаси юксалаётган бандаларига кўп синовларни юборади. Зеро, тоғларга ҳам қор-ёмғир кўп ёғади.
  • Сиз ҳозир яшаётган ҳаётни орзу қиладиганлар бор. Шунинг учун қаноатли бўлинг ва шукр қилинг!
  • Икки нарса ҳаётга бўлган қарашингизни ўзгартиради:
  1. Беморлик.
  2. Мусофирлик.

Жуброн Халил Жуброн

 

Давоми бор...

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

 Нозимжон Иминжонов

 

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Аллоҳ таоло макондан пок Зот

18.12.2025   5165   2 min.
Аллоҳ таоло макондан пок Зот

Аҳли сунна валжамоа ақидасига кӯра Аллоҳ таоло макондан пок деб эътиқод қилинади. Бу борада аҳли сунна валжамоа имомларидан нақл қилинган айрим жумлалар билан танишиб олишимиз мақсадга мувофиқдир:

 

1. Ҳижрий 285 йилда вафот этган Муҳаммад ибн Язид ал-Мубаррид "Ал-Комил фил-луғоти вал-адаб" асарида келтиришича, Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга бир киши деди: "Роббимиз осмонлар ва ерни яратишидан олдин қаерда эди?" Шунда Алий розияллоҳу анҳу: "Қаерда? деган сӯз макон ҳақидаги сӯроқдир. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло макон мавжуд бӯлмаганда ҳам бор эди", дедилар.

2. Абу Мутиъ ал-Балхий "Ал-Фиқҳул абсат" китобида айтади: "Аллоҳ таоло қаерда? дейилса, нима деб жавоб берасиз? дедим. Шунда у зот (яъни, устозим Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ): "Бундай савол берган кишига, Аллоҳ таоло макон йӯқлигида ҳам бор эди, махлуқотларни яратишидан олдин ҳам У бор эди. На қаер, на бирор махлуқ, на бирор нарса вужудга келмаганида ҳам Аллоҳ таоло мавжуд эди. У барча нарсанинг яратувчисидир, дейилади", дедилар".

3. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ "Ал-Олим вал-мутаъаллим" китобининг хутбасида айтадилар: "У (яъни, Аллоҳ таоло) азалда ҳам шундай бӯлган (яъни, барча комиллик сифатлари билан сифатланиб, барча айбу нуқсонлардан пок бӯлган). У ҳамиша азалда бӯлганидек бӯлиб қолади".

4. Имом Мотуридий роҳимаҳуллоҳ "Китоб ат-тавҳид" асарида айтадилар: "Бу борада асл қоида шуки, макон йӯқлигида ҳам Аллоҳ таоло бор эди.Маконларнинг йӯқолиши ҳам, ҳозиргидек қолиши ҳам жоиз. Аллоҳ таоло эса (оламни, хусусан, маконларни яратганидан кейин ҳам) азалий сифатларига кӯрадир, азалда ҳам ҳозирда (биз Аллоҳ таолони унга кӯра таниган) сифатларига кӯра бӯлган. У ӯзгаришдан, заволга учрашдан, муҳоллик ва ботилликдан олийдир. Зеро, булар (яъни, ӯзгариш ва заволга учраш) оламнинг кейин пайдо бӯлганлиги у орқали билинган яратилганлик белгиларидир".

5. Имом Мотуридий роҳимаҳуллоҳ "Таъвилот ал-Қуръон" асарида айтадилар: "Балки, макон йӯқлигида ҳам У (Аллоҳ таоло) бор эди. Бас, У азалий сифатларига кӯрадир, У муҳоллик ва ӯзгаришдан олийдир".

Аллоҳ таоло барчамизни Ӯзи ҳақидаги тӯғри эътиқодда собит қадам қилсин!

Мир Араб олий мадрасаси катта ӯқитувчиси

Асрорхон Маҳмудов тайёрлади

МАҚОЛА