Аввал хабар берганимиздек, 7200 нафар ҳамюртларимиз Саудия Арабистонида Ҳаж ибодатини ўтаб бўлишди.
Айни дамда юртимиз ҳожиларининг дастлабки гуруҳи Ҳаж ибодатларини ўтаб Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга қайтиб келишди.
Дуолар қабул бўладиган масканларда қилинган дуолар мустажоб бўлади. Ана шу фурсатларни ғанимат эканини англаган зиёратчиларимиз кўзларида ёш, чин ихлос ила дуолар қилишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги гуруҳ етиб келишди. Ушбу тантанали кутиб олиш маросимидан лавҳаларни кузатинг.


ЎМИ Матбуот хизмати
Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Инсон қадри” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда инсон қадрини улуғлаш ғоясининг жамият маънавий ҳаётидаги аҳамияти таъкидланди.
Шунингдек, 2025 йилда диний соҳа вакиллари фаолияти юзасидан сарҳисоб йиғилиши ўтказилиб, соҳадаги ислоҳотлар, устувор вазифалар ва келгуси режалар муҳокама қилинди.
Тадбир якунида маънавий-маърифий соҳада фаоллик кўрсатган бир қатор соҳа вакиллари тақдирланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати