“Агробанк” акциядорлик тижорат банкида Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Агробанк ва Хусусий секторни Ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида исломий молиялаш линияси бўйича келишув имзоланди.
Энг эътиборли жиҳати шундаки, ушбу маблағлар ислом шариати қоидалари асосида тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун 5 йил муддатгача йўналтирилиши кўзда тутилган.
Тадбирда томонлар келгусида қўшимча молиялаш линиясини жалб қилиш мақсадида икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш борасида ҳам келишиб олишди.
Эндиликда ушбу маблағларни олиш учун тадбиркорлик субъектлари банк филиалларига мурожаат этишлари мумкин.
ЎМИ Матбуот хизмати
Савол: Агар бирор киши таҳоратли бўлса ва уни чивин ёки пашша чақиб, қонини сўрса, бу ҳолатда унинг таҳорати синадими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ. Чивин ёки пашша каби майда ҳашаротлар таҳорати бор инсон танасидан қон сўрса ҳам, унинг таҳорати синмайди.
Чунки фиқҳий қоидага кўра, инсон танасидан чиққан қон оз миқдорда оқиши билан ҳам таҳорат синади, аммо чиққан жойида атрофга оқмасдан туриб қолса, синмайди.
Фақиҳларимиз майда ҳашаротлар сўрган қонни оқмаган қон ҳукмида бўлади, дейишган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.